Кириш Регистрация
09/10 14:10 Австралия - Хитой
09/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
09/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
09/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
09/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
09/10 21:00 Уммон - Кувайт
09/10 21:00 БАА - КХДР
09/10 23:00 Ироқ - Фаластин
09/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
10/10 05:00 Перу - Уругвай

"Манчестер Юнайтед"да жароҳатлардан иборат бутун бошли жамоа юзага келди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" топ-5 лигадаги клублар орасида жорий мавсумдаги ўйинлар сони бўйича якка пешқадам. Эрик тен Хаг жамоаси тўртта турнирда қатнашди, учтасида ўйнашда давом этмоқда. Бундай қизғин тақвимнинг салбий томони: ўйинлар орасидаги зичлик туфайли жароҳатлар. Охирги тур олдидан “Манчестер Юнайтед” Рафаэль Варанни йўқотди, бунгача Люк Шоу ва Маркус Рэшфорд жароҳат олишди. Европа лигаси доирасида "Севилья"га қарши ўйин олдидан Скотт Мактоминай майдонга тушмаслиги маълум бўлди ва Лисандро Мартинес ўйинда жароҳат олди. Тен Хаг учун энг муҳим ҳимоячи операция қилинади ва бу мавсумда майдонга тушмайди.

"Ноттингем Форест" билан ўйин олдидан эса Шоунинг чап қанотдаги шериги Тирелл Маласиа таркибдан тушиб қолди, Марсель Забитцер эса чигалёзди машғулотлари пайтида ноқулайликни ҳис қилди.

Натижада, "Юнайтед" ҳозирда мавжуд бўлмаган футболчиларнинг бутун бошли таркибига эга.

Том Хитон: захира дарвозабони, йўқотиш унчалик муҳим эмас. Унинг захирадафи ўрнини Жек Батленд эгаллади.

Тирелл Маласиа: Чап қанотда иккинчи танлов. Тен Хагнинг тушунтиришича, Маласиа бутун ҳафта тиззасида оғриқни бошдан кечирган.

Рафаэль Варан: Май ойи бошига қадар сафдан чиқди, яъни у беш ёки олтита ўйинни ўтказиб юборади. Энди Харри Магуайр бутун дунёга у ҳақида нотўғри фикрда эканликларини исботлаш имкониятига эга бўлади.

Люк Шоу: У “Ноттингем”га қарши ўйинда қайтиши мумкин эди, лекин қайдномага киритилмади.

Лисандро Мартинес: "Севилья"га қарши ўйинда оёқ суяги синган, операция бўлиши мумкин. Аргентиналик ҳимояда ҳам, ҳужум яратувчиси сифатида ҳам жуда муҳим эди.

Скотт Мактоминай: Балки у "Севилья" билан жавоб ўйинига тайёр бўлар. Сўнгги ўйинларда Мактоминай ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Марсел Забитцер: Сўннгги ўйин олдидан ўзини ноқулай ҳис қилган.

Донни ван де Бек: январь ойида тиззасидан жароҳат олди, ҳозир тўп билан машғулотларни бошлади, лекин ҳали ҳам майдонга тушишга умид йўқ.

Алехандро Гарначо: Март ойи бошида Гарначо жароҳат олди. Мавсум охиригача унинг тузалиши кутиляпти, аммо формага киришга улгурмаса керак.

Маркус Рэшфорд: Ҳужумкор етакчи ва умуман, жорий мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, “Севилья” ва “Ноттингем” билан бўлган ўйинларни ўтказиб юборган, лекин Европа лигаси жавоб ўйинига қайтиши керак.

Тен Хаг бундай вазиятда нима деди?

“Ҳар бир клуб асосий ўйинчиларни йўқотишга тайёр туриши керак. Ҳар қандай мураббий энг кучли таркибни кўришни истайди, айниқса мавсум охирида, лекин бунинг имкони бўлмаганда, бошқа футболчилар ўйинни тарк этган футболчиларни алмаштириши керак.

Ўтган ҳафта сиз ким гол уришини сўраган эдингиз, "Севилья"га қарши ўйинда Забитцер иккита гол урди. Сиз Каземиросиз ўйнай оласизми, деб сўраган эдингиз ва биз “Эвертон”, “Брентфорд”га қарши ўйинларда усиз ҳам ўйнай олишимизни кўрсатдик. Биз бундай вазиятларни енгишимиз керак ва буни қиламиз”, дейди жамоа бош мураббийи.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 00:30, 17.04.2023.
Ўқилди: 4491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.