Каталониянинг "Барселона" ва Миланнинг "Интер" клублари ўйинчи алмашишни режалаштирган, бу ҳақда Todofichajes нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "нерадзуррилар" ярим ҳимоячиси Марсело Брозович "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши мумкин. Бунинг эвазига каталонияликлар ивуарлик ярим ҳимоячи Френк Кессьэни беришлари мумкин. Агар томонлар барча тафсилотларни келишиб олишса, келишув ёзги трансфер ойнасида амалга оширилади.
Брозовичнинг "Интер" билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кессьэнинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг нархи 28 миллион еврони ташкил қилади.