Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Превью. "Андижон" - "Олимпик"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" бугун Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини бошлайди. Биласиз, “Бургутлар” қуръага кўра “F” гуруҳидан жой олган. “Андижон”дан ташқари бу гуруҳда “Навбаҳор”, “Олимпик” ва “Олимпия” жамоалари ҳам бор.

Кеча ушбу гуруҳнинг илк ўйинида “Олимпия” ўз майдонида “Навбаҳор”га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Бугун эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Андижон” Темур Кападзе устозлигидаги “Олимпик”ни қабул қилади.

Ёдингизда бўлса, 3 апрель куни мазкур жамоалар Суперлиганинг 4-турида Тошкентдаги “Жар” стадионида ўзаро куч синашишганди. Ёмғирли об-ҳаво остида ўтган ўйинда Илдар Маматказиннинг 3-дақиқада киритган голи эвазига “Андижон” сафардан муҳим уч очко билан қайтган. Ушбу қарама-қаршилик билан жамоаларнинг расмий ўйинлардаги ўзаро ҳисоб-китоби бошланган. Унгача бу клублар бирор марта майдонда тўқнаш келишмаган.

Шундай экан, шу ойнинг ўзидаёқ энди “Андижон” ва “Олимпик” иккинчи бор йўллари кесишмоқдалар ва бу сафар Ўзбекистон Кубогида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида соат 18:00 да бошланади.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:33, 20.04.2023.
Ўқилди: 1289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик