Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Папен: «Златан Иброҳимович 30 тадан кўп гол ура олади»

Баҳо:
+ | -

Франция миллий терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Жан Пер Папен «ПСЖ»нинг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг 1-лигада 30 тадан кўпроқ гол ура олишига ишонмоқда. Ҳужумчи 5 та ўйинда 7 та гол уришнинг уддасидан чиққан. Италия А сериясида эса ўтган мавсумда 28 та гол урган эди.

«Футболчининг аниқ қанча гол уришини олдиндан айтиш мумкин эмас. Баъзи ўйинларни голсиз тарк этиши, баъзиларида жароҳат олиши, ўйинга туша олмаслиги ҳам мумкин».

«Златанга ҳозиргидай ҳар бир ўйинда тўхтамай гол киритиш қийин бўлади. Унинг атрофида ажойиб жамоадошлари бор, шундай экан Златан менинг 1989-1990 йилларда урган 30 та голимдан ҳам кўп ура олиши мумкин. Швециялик футболчининг Склобарнинг бир мавсумдаги 44 гол уриб қўйган рекордини янгилаши қийин бўлиши мумкин. Лекин унинг ўйини менга ёқади».

«Мен ҳасадгўй эмасман. Лекин Златанда мен эга бўлмаган баъзи жиҳатлар бор. Айниқса, жисмоний жиҳатдан анча бақувватлиги сабабли яккакурашларда устунлик қилади. У менга Марко ван Бастенни эслатиб юборади. Ван бастеннинг ҳам ўйин услуби шундай эди», дея Жан Пер Папен интервью берди.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 19:50, 25.09.2012.
Ўқилди: 4003 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик