"Арсенал" Премьер-лигада кетма-кет учинчи марта дуранг ўйнади.
Бугун Лондон клуби "Саутгемптон" билан очко бўлишди (3:3). Бунгача “Вест Хэм” (2:2) ва “Ливерпуль” (2:2) билан дуранг қайд этилганди.
"Арсенал"нинг "Манчестер Сити" билан орадаги фарқи 5 очко. Аммо иккинчи ўринда бораётган "шаҳарликлар"нинг иккита ўйини бор.
26 апрель куни "Манчестер Сити" ва "Арсенал" АПЛ доирасида "Этиҳад"да тўқнаш келишади.