Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

"Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг даврида қақшатқич мағлубиятларга қандай жавоб берган эди?

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хагнинг "МЮ"даги илк мавсуми, умумий олиб қараганимизда яхши ўтмоқда. Аммо унинг жамоаси АПЛда бир неча марта оғир мағлубиятлар қабул қилиб олди. Нидерландиялик мутахассис жамоага Англия лига кубоги титулини тақдим этган эди. Қолаверса, "қизил иблислар" айни дамда ЕЧЛ йўлланмаси учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Шунга қарамай, айрим сафар учрашувлари жамоанинг заиф нуқталарини кўрсатиб қўйди. Шулардан бири "Севилья"га учралган 3-0 ҳисобидаги мағлубиятдир. Бу баҳслар тен Хагга қайта қуришни давом эттириш керак деган сигнал бермоқда. Қуйида "МЮ"нинг мавсум давомидаги йирик мағлубиятлари ва унга жамоанинг реакцияси қандай бўлгани ҳақида сўз боради.

"Брентфорд"га – 4-0 (2022, августь)

Биринчи турдаги мағлубиятдан кейин бутун дунёдаги мухлислар "МЮ"дан жаҳли чиқади. "Брентфорд" ўз меҳмонларини биринчи бўлимдаги 4 гол билан мағлуб этганди. Кейинги ўйин "Ливерпул"га қарши бўлади ва унда тен хаг Магуайр ва Роналдуни захирада қолдиради. Оқибатда, Клопп жамоаси 2-1 ҳисобида доғда қолдирилади. Шундан кейин кетма-кет учта ўйинда ғалабаларга эришилган эди.

"Манчестер Сити"га – 6-3 (2022, октябрь)

"МЮ" қаттиқ синовдан ўтиши керак бўлганида доимо ҳамшаҳари билан тўқнаш келади. Манчестер дербисида Холанд ва Фоден хет-трикка эришади. "Қизил иблислар" эса 6-3 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Ушбу муваффақиятсизликка жавоб ажойиб эди. Кейинги, "Эвертон", "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм"ларга қарши кетма-кет ғалабалар қайд этилган. Каземиро ана шундай ўйинларда жамоа жонига оро кирганди.

"Астон Вилла"га – 3-1 (2022, ноябрь)

"Астон Вилла" "МЮ"ни ўз майдонида қабул қилади. Ўшанда бирмингемликлар хавфли зона атрофида жойлашган эди. Аммо майдон эгалари янги мураббий, Унаи Эмери билан натижаларини яхши томонга ўзгартира олганди. Шундай қилиб, 1990 йиллардан бери "шерлар" илк марта "МЮ"ни таслим этади. Ана шу ўйин Криштиану Роналду учун сўнггиси бўлганди. Орадан кўп ўтнай, у Пирс Морган билан интервью қилиш орқали Манчестердаги фаолиятига якун ясайди. "Астон Вилла"га мағлубиятдан кейин яна шу жамоа тен Хаг олдида пайдо бўлади. Аммо бу сафар кубок ўйинида. Шундай вазиятда "МЮ" ўч олади.

"Ливерпул"га – 7-0 (2023, март)

Чемпионликка даъво қилаётган жамоа, бирданига "Энфилд"да шармандали ҳисоб қайд этади. Биринчи бўлимда битта гол кўрган мухлислар, кейингисида олтитасига гувоҳ бўлди. Натижада, мерсисайдликлар ашаддий рақибларини 1930 йилдан бери энг оғир мағлубиятга дучор қилганди. Кейинги ўйин Европа лигасида кечади ва унда "Реал Бетис" тўсиғи енгиб ўтилади.

"Ньюкасл"га – 2-0 (апрель, 2023)

"Ньюкасл" ўз рақибида лига кубогидаги мағлубият учун ўч олган эди. Иккинчи бўлимдаги Жо Уиллок ва Каллум Уилсоннинг голлари баҳс тақдирини ҳал қилади. Эрик тен Хаг жамоаси эса аллақачон чемпионлик пойгасидан чиқиб кетиб улгурганди. Ҳа, ачинарли муваффақиятсизликдан кейин, "Манчестер Юнайтед" бунга "Эвертон", "Ноттингем" ва "Брентфорд"ни ютиб, жавоб қайтарди. Аммо "Севилья"дан ютқизиқ, мухлислар учун оғир бўлди. Бу воқеаларнинг ҳаммаси шуни кўрсатдики, "Олд Траффорд"да мавсум бўйи икки қадам олдинга, бир қадам орқага юрилган ва ортиқ бундай давом этиб бўлмайди. Ҳаммасини ўнглаш учун эса тен Хаг ёзда жиддий ишларни амалга ошириши лозим.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:20, 22.04.2023.
Ўқилди: 1904 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.