Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Ла Лига. Турнинг марказий ўйинида “Атлетико” “Барса”дан очко ўлиб қўядими?

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Ла Лига ўйинларида ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти. 23 апрель куни "Атлетико"да муваффақият қозониш имконияти борми? Келинг, жамоаларнинг ҳозирги ҳолатига тўхталамиз.

“Барселона”

Тўлиқ бир ҳафталик дам олиш "Барселона" учун энг зўр вақтда келган бўлиши мумкин, чунки жамоа гол ва ғалабаларсиз уч ўйинлик сериядан қайтмоқчи. Бунга ўтган якшанба куни Ла Лиганинг "Хетафе"га қарши ўйиндаги голсиз дуранг қайд этилгани ҳам киради. Ушбу турда жамоа ғалаба қозона олмаса, 11 очколик пешқадамликни қисқартириб юборади.

Ўйиннинг "Камп Ноу"да бўлиши жамоага барака бўлиши мумкин, чунки "Барса" бу ерда ўзининг чемпионатдаги сўнгги 13 ўйинининг 12 тасида гол урган ва ҳар бир ўйинда ўртача 2 тадан кўпроқ. Жамоада мотивация етарлича бўлиши керак, чунки улар 2015/16 йилги мавсумдан бери биринчи марта “Атлетико”га қарши мавсумнинг иккала ўйинини ғалаба билан якунлаши мумкин. Биринчи даврадаги баҳсда "кўк-анорранглилар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги ўйинда Кристенсен, Дембеле ва Роберто жамоага ёрдам бера олмайди. Улар жароҳатлардан фориғ бўлишмоқда.

“Атлетико”

Мадриднинг “Атлетико”си ҳам бугун қўл қовуштириб ўтирмайди. Жамоа Ла лигада 13 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келяпти. Шу жумладан, кетма-кет олтита ғалаба билан кучли учликдаги ўрнини мустаҳкамлашга ҳам улгурди. Бу Чемпионлар Лигаси ва Испания Кубогидан чиқиб кетиш зарбасини бироз бўлса ҳам юмшатди. Бугунги ғалаба уларнинг асосий рақиби "Реал Мадрид" томонидан катта олқишларга сабаб бўлса, ажабланмаслик керак.

Муваффақиятли серия Диего Симеоненинг шартномасидаги муаммоларни бартараф этди. Тўғри, муаммолар бор "матрасчилар" 2006 йилнинг феврал ойидан буён Ла Лига баҳсларида ушбу стадионда бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмади. 29 тур давомида меҳмонлар 18 та ғалаба ва 6 та дуранг билан 60 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Симeонега бугун Мандава, Льоренте, Конгдобия ва сон қисмидан жароҳат олган Депай ёрдам бера олмайди.

Жамоаларнинг сўнгги 5 қарама-қаршилигига назар солар эканмиз, мутлақо тенгликка гувоҳ бўламиз. Яъни ҳар икки клуб 2 тадан ғалабага эга. Бир учрашувда эса дуранг қайд этилган. Жамоалар 5 учрашувда бир хил 5 тадан гол уриб, шунчадан ўтказиб юборган.

Учрашув бугун, 23 апрель Тошкент вақти билан 19:15 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:15, 23.04.2023.
Ўқилди: 1834 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.