Маурисио Почеттино "Челси"нинг янги бош мураббий бўлиш таклифини рад қилиши мумкин.
Журналист Мэтт Лоунинг сўзларига кўра, аргентиналик мураббий "Реал" ёки собиқ жамоаси "Тоттенхэм"дан таклиф олса, "кўклар"ни бошқариш фикрини ўзгартириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" мавсум якунида, агар раҳбарият мавсум натижаларидан норози бўлса, Карло Анчелоттини истеъфога чиқариши мумкин. Маурисио "қаймоқранглилар" учун устувор номзодлардан бири. "Тоттенхэм" эа Почеттинони қайтариш вариантини ҳали жиддий кўриб чиқмаяпти.
Манбанинг қўшимча қилишича, ҳозир ҳеч нарса аргентиналик мутахассисни "Челси" таклифини қабул қилишга қарор қилишига тўсқинлик қилмайди.