Кириш Регистрация

Ла лига. Кастельянос «покер»га эришган ўйинда «Жирона» «Реал»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Бугун Испания чемпионатининг 31-турига старт берилди. Турнинг дастлабки ўйини кутилмаган натижа билан тугади ва унда бир футболчи тарихий натижа қайд этди.

Каталонияга ташриф буюрган "Реал Мадрид" "Жирона" майдонида имкониятни бой бериб қўйди.

Анчелотти жамоаси кутилганидек ўйинни фаол бошлади. Аммо 12-дақиқада мезбонлар чиройли ҳужум ташкил этиб, ҳисобни очишди. Кастельянос бош билан яқин масофадан ишғол қилди. Ушбу футболчининг ўзи орадан 12 дақиқа ўтиб қарши ҳужумда "Реал"ни яна жазолади.

Баҳснинг 34-дақиқасида Асенсионинг узатмасидан кейин Винисиус бош билан ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

"Реал" ушбу голдан кейин ташаббусни ўз қўлига олиб, ғалабага интилиши кутилганди. Аммо яна ўша Валентин Кастельянос иккинчи таймнинг 45-сониясида "Мадрид" дарвозаси учинчи голни уриб кетди. Голдан руҳланган "Жирона" яна хавфли ҳужумлар ташкил қилди ва 62-дақиқада меҳмонлар дарвозани ишғол қилди. Гол муаллифи яна ўша Кастельянос! Покер!

"Реал" 85-дақиқада Винисиуснинг саъй-ҳаракатлари эвазига битта жавоб тўпини киритди. Аммо қолганида "қаймоқранглилар"да вақт ҳам, имкон ҳам қолмаганди.

Шу тариқа, "Жирона" ҳамюрти ҳисобланмиш "Барселона"нинг чемпионлигини тезлаштириб юборадиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 31-тур
Жирона – Реал Мадрид 4:2 (2:1)
Голлар: 1:0 – 12 Кастельянос, 2:0 – 24 Кастельянос, 2:1 – 34 Винисиус Жуниор, 3:1 – 46 Кастельянос, 4:1 – 62 Кастельянос, 4:2 – 85 Васкес.
Жирона – Гассанига, Ян Коуто, Мартинес, Хуанпе, Буэно, Мигель Гутьеррес (Хави, 89), Рикельме (Рейньер, 89), Ромеу, Цыганков (Фернандес, 72), Мартин (Артеро, 90), Кастельянос (Стуани, 72).
Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль (Васкес, 79), Рюдигер, Милитао, Начо (Камавинга, 52), Модрич (Тчуамени, 63), Кроос, Вальверде, Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго (Мариано Диас, 79).
Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (37), Мартинес (43), Милитао (65).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:30, 26.04.2023.
Ўқилди: 2337 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик