Кириш Регистрация

Эрик тен Хаг раҳбариятга қарата: "Менга тўққизинчи рақам ҳужумчисини олиб беринг" — aраблар хариди ҳамма истакларни амалга оширади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг раҳбариятга ўзи учун марказий ҳужумчи зарур эканини айтган. Бу сўров келаётган ёзда амалга ошиши кутилмоқда. "Қизил иблислар" ўз режаси марказига Харри Кейнни қўйгани айтилади. Аммо уни олиб келиш осон бўлмайди. Негаки, 29 ёшли ҳужумчи учун "Тоттенхэм" 100 миллион фунт талаб қилмоқда. Агарда "МЮ" учун Шайх Яссим томонидан таклиф этилган 5.5 миллиард фунтлик таклиф Глейзерлар оиласига маъқул келса, жамоада янада катта ўзгаришлар бўлиши тайин. Хусусан, араблар биринчи ўринда Неймарни сотиб олади. "Манчестер Юнайтед" юлдузлари ҳам, Глейзерлар клубни сотиб, жамоа ичидаги ва мухлислар ўртасидаги салбий кайфиятга барҳам беришига умид қилмоқда.

Пайшанба кунги "Тоттенхэм" ва "МЮ" ўртасида кечган баҳсда меҳмонлар мухлислари Харри Кейн номини куйга солишганди. Тен Хаг эса Кейнни "катта футболчи ва ажойиб шахсият соҳиби" дея таърифлаган.
Нидерландиялик мутахассис, шунингдек, ўз жамоасидаги ҳужумчи етишмовчилиги ҳақида гапирди: "Ҳамма билади ва бу нарса сир эмас: узоқ вақт, қарийб бутун мавсум давомида бизга тўққизинчи рақамли футболчи етишмай келди. Марказий ҳужумчи борасида қийинчиликларга дуч келдик. Биз Роналдуни жамоадан кеткиздик. Антони Марсьяль жароҳатларга дучор бўлди. Жейдон Санчо эса спорт формасини тиклаб олишга қийналди. Шундай экан, исталган жамоада ҳужумчи муаммо бўлади. Ҳа, шу ҳолда ҳам бизда марказий ҳужумчи ролини бажарадиган вакиллар бор. Аммо, барибир янада ҳужумкор футболчилар учун эҳтиёж доимо сезилиб турибди".

"Манчестер Юнайтед" кейинги мавсумдан Кейнни ўз таркибида кўрмоқчи ва у Рэшфорд билан кучли ҳужум чизиғини ҳосил қилади. Агарда шундай бўлса, ҳар икки инглиз футболчиси "МЮ"да ўз маошини 200 миндан 300 минг фунтгача ошириш имкониятига эга бўлади.
Шахй Яссим ва Сер Рэтклифф жума кунги муддатга қадар ўзининг учинчи таклифини билдирган эди. Хусусан, қатарлик сармоядор, клуб учун 5.5 миллиард фунт сарфлашга тайёр эканини маълум қилган. Араблар бошқарувида "Манчестер Юнайтед" тузган асосий режалар амалага ошади. Тен Хаг Харри Кейндан ташқари, "ПСЖ"дан Неймарни олиб келишга ҳам қодир бўлади. Бразилиялик ҳужумчи парижликлар сафида ҳафтасига 490 минг фунт маош олмоқда.
Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Рэтклифф ҳам таклиф киритган ва унинг қўйган пули қатарликларникидан кўпроқ экани айтилади. Аммо британиялик клубнинг фақатгина 69 фоиз акциясини сотиб олишни режа қилган.

Кейннинг келиши, ҳужумда ўзгариш бўлишини ҳам англатади. Хусусан, тен Хаг Рэшфордни чап қанотга олиб ўтади. Оқибатда, у янада маҳсулдор футболчига айланиши мумкин. Ҳа, айтганча, "МЮ" режасида фақат Кейн мавжуд эмас. Б режадан "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳам жой олган. Шунингдек, марказий ҳужумга Жонатан Дэвид, Расмус Хёйлун, Тамми Абрахам ёки Душан Влаховичлардан бири ҳам олиб келиниши, эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо уларнинг ҳеч бирида Кейндаги каби АПЛ тажрибаси мавжуд эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам "қизил иблислар"ни бу ёзда катта ўзгаришлар кутмоқда. Бу ўзгаришлар клубни эски мавқейига олиб чиқиши мумкин. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 13:00, 30.04.2023.
Ўқилди: 5169 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.