Кириш Регистрация

"Барселона" Ла Лига раҳбарлари билан келиша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Ла Лига билан янги молиявий режа борасида келиша олмаяпти.

Diario Sport нашри хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти бир неча ҳафта давомида Ла лига вакиллари билан молиявий фэйр-плей масаласини ҳал қилиш вариантларини келишиб олиш борасида муросага кела олмаяпти.

Клубнинг ҳаражатлари унинг даромадидан анча ошиб кетади ва шунинг учун "Барселона"га бир қатор чекловлар қўйилди. "Барселона" ўз харажатларини камида 200 миллион еврога қисқартириши керак (баъзи манбаларда бу миқдор 350 миллионни ташкил қилади). Клуб менежерлари бу талабларни бажариш қийин бўлишини билишади, шу боисдан "кўк-анорранглилар" таркибни кучайтиришга ёрдам берадиган муаммога ечим топиш умидида Ла Лига билан музокараларни бошлашган.

Турли вариантлар орасида уч йил ичида харажатларни қисқартириш ҳам бор эди, бироқ томонлар келишувга эриша олишмади. Ла Лига "Барселона" учун талабларни бажариш жуда қийин бўлишига ишонмоқда.

Лига чекловлари каталонияликларга Гави, Рональд Араухо ва Серхи Робертони рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилмоқда. Бу ёзги трансферларни амалга оширишга ҳам тўсқинлик қилиши мумкин - клуб Лионель Месси, Илкай Гюндоган ва Иньиго Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Киритилди: 15:17, 01.05.2023.
Ўқилди: 2069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [9833]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5649]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4497]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4216]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3934]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3149]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3006]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2170]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2030]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.