Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Аламзада «Арсенал» чалажон «Челси»ни юта оладими? (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛ 34-туридан ўрин олган баҳсда «Арсенал» ҳамда «Челси» ўзаро тўқнаш келади. Аслида ушбу учрашув шанба куни бўлиши керак эди. Бироқ «Метрополитан» органи томонидан хавфсизлик масалалари яхши йўлга қўйилмагани учун бугунга кўчирилди. Ўйин тунда 00:00да старт олади.

«Арсенал»

«Канонирлар» ушбу турга кайфиятсиз бўлиб етиб келди. Олдинги турда «Ман Сити»га жамоа 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кевин де Брюйненинг дубли ҳамда Стоунз ва Холанднинг голлари пойтахтликларни чемпионлик йўлидан бироз четга чиқариб юборди. Якшанба куни «шаҳарликлар» «Фулхэм»ни кичик ҳисобда енгишди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Фарқ бир очко, аммо «Сити»да битта ўйин кўпроқ. Шунга қарамай «Арсенал» учун мавсум ёмон ўтмади. Жамоа 6 йил деганда илк бор ЕЧЛда иштирок этади. Бироқ бу «тўпчилар» раҳбариятига баҳона бўла олмайди. Жамоа маррага етдим деганда йўқ жойдан очколар йўқотди. «Ливерпуль», «Вест Хэм» ҳамда «Саутгемптон»га қарши баҳсларда «Арсенал» ютаётиб ғалабаларни йўққа чиқарди ва «Этиҳад»да йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

«Арсенал»нинг АПЛдаги охирги 10 ўйиндан 5 таси:

«Астон Вилла» - 4:2 (0:2 ютқазиб турган, ғалаба голи 90+да)

«Борнмут» - 3:2 (0:2 ютқазиб туриб, ғалаба голи 90+ да)

«Ливерпуль» - 2:2 (2:0 ютиб туриб, охирги дақиқаларда гол ўтказилган)

«Вест Хэм» - 2:2 (2:0 ютиб турилган)

«Саутгемптон» - 3:3 (88-дақиқадаги ҳисоб - 1:3)

Ундан олдин «Эвертон» ва «Манчестер Сити»дан мағлубият, «Брентфорд» билан дуранг, «МЮ» билан ўйинда ҳам 90+да ғалаба голи. Яъни, 2-давранинг ўзида «Арсенал» 9 ўйинда ё ўйинни, ё ҳисобни ўз назоратида ушлаб тура олмаган. Ёки назоратни қўлдан чиқарган. Одатда, чемпионлар сўнгги турларда ўз ўйинлари тизгинини ушлаб туриш орқали очко тўплайдилар. Яна бир факт, «Арсенал» ўз майдонида жами 21 гол ўтказиб юборди. Фақат 2 жамоада кўпроқ холос. Жамоа сўнгги 4 та ўйинда жами 11 та гол ўтказиб юборди. Сўнгги 7 баҳсда эса ўз дарвозасидан тинимсиз тўп ўтказиб юбормоқда.

«Челси»

«Аристократлар»нинг ҳолати «Арсенал»дан ёмонроқ. Жамоа АПЛда кетма-кет 6 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Уларнинг 4 таси мағлубият. Умуман олганда, Лэмпарднинг тайинланиши омадсиз бўлиб чиқди. Жамоа хавфли зонадан атиги 10 очкога тепада холос. Агар бугун «Челси» ютқазадиган бўлса, бу мавсумдаги 20-мағлубият сифатида қайд этилади ва 1987-88 йиллардаги антирекордни такрорлайди. Клуб бутун апрель ойида битта гол урди, унинг муаллифи Конор Галлахер. Жамоа сафардаги 10 ўйиннинг атиги биттасида ғалаба қозонган холос. Шу сабабли ҳам бугун «кўклар»нинг «Эмирейтс»даги муваффақиятига ишониш қийин. Ўзаро сўнгги 3 учрашув «Арсенал» фойдасига ҳал бўлган, ҳатто бирида йирик 4:0 ҳисоби қайд этилган. «Челси» охирги марта «тўпчилар»ни 2021 йил августида «Эмирейтс»да 2:0 ҳисобида ютган эди.

Янгиликлар

Артета «Сити»га қарши баҳсда Салибани йўқотди. Унинг учун катта эҳтимол бу мавсум якунланди. Томиясу ҳамда Эльнени ҳақида ҳам шу гапларни айтиш мумкин.

«Челси»да эса Мэйсон Маунт, Рис Жеймс ҳамда Марк Кукурелья ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

Киритилди: 14:25, 02.05.2023.
Ўқилди: 1486 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6476]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3994]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2431]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1990]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1526]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1514]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1315]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1267]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1233]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1162]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик