Кириш Регистрация

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Челси»га имкон қолдирмади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигасининг 34-турида “Арсенал” ва “Челси” жамоалари 2 май, сешанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 18-дақиқасида Мартин Эдегор майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, 31-дақиқада норвегиялик футболчини дублни расмийлаштирди. Орадан кўп ўтмай Габриэль Жезус ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Бунга меҳмонлар 65-дақиқада Нони Мадуэкенинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

“Арсенал” лига доирасида 5-ўйинга келиб ғалаба қозонди ва очколарини 78 тага етказиб, биринчи ўринга кўтарилди. Иккита захира ўйинига эга “Манчестер Сити”да 76 очко мавжуд. “Челси” эса 39 очко билан 12-поғонада бормоқда.

АПЛ, 34-тур баҳси
2 май, сешанба
“Арсенал” – “Челси” 3:1
Голлар: 1:0 – 18 Эдегор, 2:0 – 31 Эдегор, 3:0 – 34 Габриэль Жезус, 3:1 – 65 Мадуэке.
“Арсенал”: Рэмсдейл, Уайт, Габриэль (Ҳолдинг, 85), Кивер, Зинченко (Тирни, 73), Жака, Жоржиньо (Парти, 86), Эдегор, Сака (Нелсон, 74), Троссард (Мартинелли, 59), Габриэль Жезус.
“Челси”: Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Сильва, Фофана (Чалоба, 86), Чилуэлл, Ковачич, Канте, Фернандес (Мудрик, 71), Стерлинг (Галлаҳер, 71), Мадуэке (Зиеш, 79), Обамеянг (Ҳаверц, 46).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (80), Галлаҳер (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:23, 03.05.2023.
Ўқилди: 10063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик