"Бавария" ҳали "Айнтрахт"дан ҳужумчи Рандал Коло-Муанини сотиб олишга уриниб кўришга қарор қилгани йўқ. Журналист Кэрри Хаунинг сўзларига кўра, ҳалигача "қизил машина" раҳбариятида франциялик футболчининг трансфери бўйича якуний қарорга келмаган.
Манбанинг хабар беришича, “Бавария” етакчиларининг бир қисми Рандалнинг трансфери тарафдори, иккинчи қисми эса франциялик футболчининг номзодига шубҳа билан қарамоқда. Клубда футболчи мюнхенликлар ўйин услубига тўғри келмайди, деган хавотирлар бор.
"Айнтрахт" Коло-Муанини 100 миллион еврога баҳолади. Рандал Бундеслигадаги дебют мавсумида шу кунгача 28 учрашувда 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.