Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Кўп-клублилик» тизими ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+ | -

Спортдаги адолат принципи ҳақида давом этамиз.

Клубларни сунъий равишда кучайтириб юбориш ҳамда бир шахс қўл остида турли клубларнинг тўпланиши аслида қоидаларга зид. Ўтган йил ноябрь ойида Глейзерлар «Манчестер Юнайтед»ни сотишга қарор қилди. Бу йўлда эса асосий фаворит Қатар гуруҳи бўлиб чиқди. Ушбу гуруҳ алоҳида компаниялар орқали «ПСЖ»га ҳам эгалик қилишини эслатиб ўтамиз.

Англия ҳамда Италияда бир мамлакатнинг иккита клубига эгалик қилиш тақиқланади. Хусусан, Италия футбол федерацияси 2021 йили А Cерияга йўл олган «Салернита» эгаси Клаудио Лотитога қатъий тақиқ қўйди. Бунга сабаб Римнинг «Лацио» клуби ҳам ушбу шахсга тегишли бўлган. Натижада ундан ўз акцияларини сотиш талаб қилинди. Мамлакат футбол федерацияси президенти Габриеле Гаврина 2024-25 йилги мавсум сўнгигача бу каби ишларнинг ҳал бўлишини назорат қилиб боради. Шуни унутмаслик керакки, ушбу қоида турли мамлакатларнинг жамоалари учун амал қилмайди. Англияда 15 та клуб «кўп жамоали» тизим учун рўйхатга олинган. Бу эса Европадаги рекорддир. Уларнинг энг каттаси барчага маълум «City Football Group» ҳисобланади. У ўз миқёсини Англиядан ташқари АҚШ, Хитой, Испания, Австралия, Япония, Уругвай, Бельгия, Ҳиндистон ҳамда Боливия каби давлатлар орқали кенгайтирган. Шунга ўхшаш равишда «Red Bull» тизимида Австрия, Германия, АҚШ ва Бразилиядаги клублар мавжуд. Англияда иккинчи клубга эгалик қилиш жараёнида ундаги акциялар 30%улушдан ошиб кетмаслиги керак. Буни назоратга солувчи махсус тест мавжуд.

УЕФА миқёсидаги турнирларда тенг улушдаги акцияларга эга икки хил жамоа иштирок этиши мумкин эмас. Бу қоида 1998 йили жорий этилган бўлиб, ўша йили УЕФА кубогида қатнашган «АЕК» ҳамда «Славия»да бу уставнинг бузилиш ҳолатлари кузатилган. УЕФАнинг қоидалари ички лигаларникидан фарқ қилиши ҳақида айтиб ўтдик. Авваллари бу ташкилот «иккиталик клуб» тизимига умуман рухсат бермаган. Кейинчалик ўзгаришлар бўлди ва энди бирор компания 49% улушга эгалик қилиши мумкин.

Киритилди: 21:24, 04.05.2023.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.