"Челси" ёзда 7 нафар футболчини трансфер бозорида сотувга қўяди, деб хабар беради Evening Standard.
Манбага кўра, лондонликлар Рубен Лофтус-Чик, Калиду Кулибали, Матео Ковачич, Пьер-Эмерик Обамеянг, Кристиан Пулишич, Ҳаким Зиеш ва Эдуар Мендини сотишга тайёр. Бундан ташқари, Конор Галлахер ва Мэйсон Маунтнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
33 ўйиндан сўнг "Челси" 39 очко билан АПЛда 12-ўринда бормоқда. “Кўклар” Чемпионлар лигаси ва Европа лигасига йўлланма олиш учун математик имкониятларини йўқотди.