«Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо «Реал»нинг унга бўлган қизиқиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
«Мавсумнинг ушбу босқичида турли миш-мишлар бўлиши мен учун нормал ҳолат. Мен кўп йиллардан бери футболдаман.
Лекин бу мавсумда ҳали катта натижаларга эришишимиз керак. Шунинг учун ҳам сўнгги бир неча ой ичида бутун фикрим 100 фоиз «Байер»га қаратилган.
Келгуси мавсумда эса бу клуб билан 100 фоиз ишлайман», — деди Алонсо.
Алонсо «Байер»ни 2022 йилнинг октябрь ойида қабул қилган, ўшанда жамоа Бундеслигада 17-ўринда эди.
Энди эса жамоа еврокубоклар йўлланмаси учун курашга қайтди ва Европа Лигаси ярим финалига ҳам чиқди.