Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ЕЧЛ зонаси учун кураш. «Ювентус» олдида жиддий рақиб – «Аталанта»!

Баҳо:
+ | -

Бироздан сўнг Италия А Серияси 34-турининг марказий баҳси старт олади. Бергамодаги «Гевисс» ўйингоҳида «Аталанта» «Ювентус»ни қабул қилади. Ҳар иккала жамоа ҳам кучли тўртлик учун курашмоқда.

«Ювентус»

Аллегри шогирдларининг яқин орадаги ишлари яхши эмас. Жамоа бундан уч кун аввал «Лечче»ни кичик ҳисобда таслим этганди. Бироқ ундан аввалги сўнгги 7 баҳсда атиги бир ғалаба қўлга киритилган холос. Ўша орада «Интер»га мамлакат кубоги ярим финал жавоб ўйинидаги ютқазиқ ҳам бор. Бироқ жамоанинг Европа лигаси ярим финалига чиққани бироз мухлислар кайфиятини кўтариши мумкин. Аммо бу ерда «кекса синёра» турнир «мезбони» бўлган «Севилья»га тўқнаш келади. Бунинг устига ҳали «Юве» А Серияда анча хушёр тортиши зарур. Жамоадан 15 очко яна тортиб олиниши мумкин. Бунинг устига ҳозирги ўрин ҳам мустаҳкам эмас. Ортдан таъқиб этиб келаётган «Аталанта» ҳамда «Рома»дан 5 очколик фарқ мавжуд. Бугунги беллашув Аллегрини хавотирга солиши турган гап. Факт шуки, «Ювентус» жорий мавсум топ-7 даги жамоаларга қарши сўнгги 6 ўйинда 4 марта мағлуб бўлди. Бунинг устига, «қора-оқлар» сўнгги 16 сафар баҳсидан 6 тасида мағлуб бўлишган. Аммо туринликлар учун «Гевисс» стадиони анча қулай. Улар бу ерга сафар чоғида 17 та учрашувда атиги бир марта қоқилган холос.

«Аталанта»

Ўз майдонидаги ўша ягона ғалаба бундан икки йил аввал содир бўлган. Бироқ бергамоликлар лиганинг сўнгги 6 ўйинида «Юве»га мағлуб бўлмай келади. Гасперини шогирдлари охирги 7 баҳсни ҳисобласа, А Серияда энг кўп очко жамғарди ва ўзларининг 2021 йилдаги рекордини такрорлади. Ўтган турдаги «Специя»га қарши ўйин (3:2) ҳам драмага айланди. Ҳозирда «Аталанта» «Интер»дан икки ҳамда «Ювентус»дан 5 очкога ортда қолмоқда. Мавсум якунига қадар «нерадзуррилар» билан битта ўзаро ўйин мавжуд. Қолган рақибларни эса бемалол амалласа бўлади.

Янгиликлар

«Ювентус» учун бугун Де Шильо ҳамда Паредес ёрдам бера олмайди. Локателлининг майдонга тушиши эса сўроқ остида.

Гасперини эса Хойлун, Паломино ёрдамларидан фаойдалана олмайди.

Киритилди: 15:06, 06.05.2023.
Ўқилди: 1403 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.