"Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Диасга Англия Премьер-лигасининг учта клуби қизиқиш билдирмоқда.
Sport нашри хабарига кўра, футболчини "Ньюкасл", "Челси" ва "Арсенал" фаол кузатиб бормоқда. Футболчи ёзда клубини ўзгартиришга қарши эмас ва "Барселона" бразилияликни 70-80 миллион еврога сотишга тайёр. Олдинроқ "Ньюкасл" каталонияликларнинг талабларини бажаришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Арсенал" ва "Челси" Рафиньяни сотиб олмоқчи бўлган, аммо бразилиялик "Барселона"га ўтишга қарор қилганди.