«Зенит» Россия Премьер-лигасининг 26-тури доирасидаги ўйинда «Спартак»ини мағлуб этди (3:2) ва муддатидан аввал Россия чемпионига айланди. Сергей Семак жамоаси учун бу кубок СССР чемпионатларини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет бешинчи ва тарихдаги ўнинчиси бўлди.
Бош мураббий сифатида миллий чемпионатда унвонлар сони бўйича Сергей Семак ЦСКАнинг собиқ устози Валерий Газзаевни ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади. Газзаев 1995, 2003, 2005, 2006 йилларда ғалаба қозонган.
Россия тарихида фақат «Спартак»нинг собиқ мураббийи Олег Романцев энг кўп ғалаба қозонган - саккиз марта (1992, 1993, 1994, 1997, 1998, 1999, 2000, 2001).
Энди «Зенит» «Краснодар», «Оренбург», «Сочи» ва «Факель» билан ўйинларни ўтказиши керак. Сергей Семак шогирдлари 64 очко жамғарди. «Спартак» эса 49 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.