Кириш Регистрация

"Наполи"ни эрта тарк этган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Улардан баъзилари, эҳтимол, ўз қароридан пушаймон бўлишгандир. Улар жамоа учун кўп меҳнат қилишди, лекин энг асосий совринга эга чиқмасдан клубдан кетишди. Бугун “Наполи” таркибида чампион бўлишга ҳақли бўлган жамоанинг собиқ футболчилари ҳақида гаплашамиз.

Калиду Кулибали (Сенегал, ҳимоячи, 31 ёш)

Неаполликлар билан биргаликда Кулибали кубок ва Италия Суперкубогини қўлга киритди. Унга фақатгина “Скудетто” етишмаётган эди. Бунинг ўрнига Калиду Премьер-лигада парокандаликка юз тутган "Челси"га кетишга маъқул кўрди.

Дрис Мертенс (Бельгия, ҳужумчи, 35 ёш)

Мертенс ҳам худди шундай вазиятга тушиб қолди. Дрис А Серияда кўп йиллар жозибали ўйин кўрсатди ва Туркияга йўл олди. "Галатасарой"да унинг голлари сони кескин камайди, 25 ўйинда бор-йўғи 6 гол ва 3 та голли узатма.

Лоренсо Инсинье (Италия, вингер, 31 ёш)

2020 йилги Европа чемпиони Торонтога кўчиб ўтиб ва у ҳам олтинсиз қолди. Инсинье италян клубига содиқ эди, бироқ у кўпроқ маош олишни хоҳлади. Пул топиш бўйича у ғалаба қозонди, лекин “Скудетто”дан қуруқ қолди.

Давид Оспина (Колумбия, дарвозабон, 34 ёш)

Фаолиятининг охирида Оспина Криштиану Роналду билан маҳаллий чемпионатда ғолиб чиқиш умидида “Ан-Наср”га йўл олди. Бунинг замирида ҳам юқори маош ётар эди. Аммо ҳозирча унинг янги клуби чемпионатда иккинчи ўринда боряпти.

Фабиан Руиз (Испания, ярим ҳимоячи, 26 ёш)

Руиз Италия чемпионати медалидан маҳрум бўлганидан жуда хафа бўлмаса керак, чунки у Францияда чемпионликка яқин. Фабиан сўнгги турларда “ПСЖ”га Лига 1 пешқадамлигини қўлдан чиқармасликка ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Аркадиуш Милик (Польша, ҳужумчи, 28 ёш)

“Наполи”ни тарк этиб, “Марсел”га ўтган Милик Италия чемпионатига қайтишини ўйламаганди. Лекин шундай бўлди: футболчи "Лацио" билан иккинчи ўрин учун курашаётган "Ювентус"га ижарага берилди.

Сальваторе Сиригу (Италия, дарвозабон, 36 ёш)

Яна бир 2020 йилги Европа чемпиони “Фиорентина”га кўчиб ўтди, аммо бу мавсумда фақат битта ўйин ўтказди. Қизиғи шундаки, Сиригу "Наполи"да бўлган вақтида бирор марта ҳам майдонга тушмаган. Фақатгина унда кетишга арзигулик сабаб бор эди.

Киритилди: 13:58, 08.05.2023.
Ўқилди: 2823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.