Мадриднинг «Реал» клуби «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Дани Ольмога ҳамон қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, «қироллик клуби» «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланган испаниялик ярим ҳимоячини кузатишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ольмонинг «РБ Лейпциг» билан шартномаси кейинги мавсум охирида якунига етади.
«Реал» келаси ёзда футболчини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.
«Реал Мадрид» Данини эркин агент бўлганидан сўнг жамоага таклиф қилиши ҳам мумкин, аммо кейин «қироллик клуби» «Барселона» билан рақобатга дуч келади.
Ольмо Бундеслиганинг жорий мавсумида иккита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.