«Челси» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг мавсумнинг иккинчи ярмида турли сабабларга кўра кам машғулот ўтказди.
Габонлик футболчи маълум миқдордаги ўйинларда қатнашганида катта пул мукофоти олган бўларди. Шу боис форварднинг ўйин вақти мураббий томонидан қисқартирилди. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Обамеянг ўтган ёзда «Барселона»дан 12 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Габонлик «Стэмфорд Бриж»да яхши старт олди ва октябрь ойида жамоаси учун учта гол урди.
Энди Пьер-Эмерик «Барселона»га қайтмоқчи, аммо бунинг учун футболчи «Челси» билан шартномани бекор қилишга келишиб олиши керак.