Пойтахтимиздаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида бешинчи боксчимиз ўз жангини ўтказди. 92 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Лазизбек Мулложонов ушубу босқичда Куба бокс афсонаси Хулио Сезар Ла Крузга қарши жанг олиб борди.
Ҳамюртимиз биринчи бўлимда аниқликка ҳаракат қилиб, очколар учун ишлади ва ўз мақсадига эришди — 4:1.
Иккинчи таймда 5 карра жаҳон ва 2 карра олимпия чемпиони фаолликни ошириб, тажовузкор жанг қилишга интилди. Мулложонов ҳам бўш келмади ва тенг-тенг жанг олиб борди. 3:2.
Учинчи бўлим эса Лазизбек устунлиги остида ўтди. У рақибга кўплаб кучли зарбалар берди. Натижада ҳамюртимиз муҳим жангда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди — 4:1 (29:28, 29:28, 29:28, 28:29, 28:29).
Шу тариқа, Лазизбек Мулложонов турнирдаги учинчи жангида ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига чиқди. Кундузги жанглар доирасида Ўзбекистон делегациясининг 5 аъзоси ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Кейки дастур соат 18:00да бошланади. Унда 6 нафар ватандошимизнинг жанглари ўрин олган.
-54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).