Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Пиоли: "Биз кўпроқ эҳтиёткор бўлишимиз керак эди"

Баҳо:
+ | -

Стефано Пиоли "Интер" билан ўйиннинг 1-бўлимида (0:2) "Милан" футболчиларининг эътиборсизлигидан нолиди.

- "Милан"ни таниб бўлмасди, дейиш мумкинми?

- Бу қаттиқ гап. Гап шундаки, “Интер” биринчи бўлимда яхшироқ ўйнади ва иккита гол урди. “Милан” танаффусдан кейин яхшироқ ўйнади ва гол ўтказмади.

"Интер" биринчи бўлимда яхшироқ ва самаралироқ ўйнади ва биз бу даражадаги ўйинда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик.

7-дақиқагача “Интер” футболчисининг оёғи жарима майдончамиз ичида бўлмади, кейин эса биринчи бурчак тўпидан сўнг гол уришга муваффақ бўлди. Шубҳасиз, биз кўпроқ эҳтиёткор бўлишимиз керак эди.

Биз бошқача натижага эришмоқчи эдик, аммо ишонишда давом этишимиз керак. Жавоб ўйинида бир лаҳза ҳаммасини ўзгартириши мумкин.

Биз ихчам, интенсив, тажовузкор ўйнамоқчи эдик, аммо имкониятлар 50/50 бўлган кўп вазиятларда “Интер” яхшироқ эди ва шу туфайли ўйин назоратини ўз қўлига олди. Икки вазиятдан эрта фойдалана олгани эса вазифани тактика ва психология нуқтаи назаридан қийинлаштирди. Лекин мен тўғри муносабатни кўрдим ва иккинчи ўйинда бунга асос солиш керак.

Биз "планка"ни кўтаришимиз ва ушбу ўйиннинг иккинчи ярмидаги каби ўйнашни бошлашимиз керак эди.

Аммо мен ҳакамнинг номувофиқ бўлган кўплаб баҳсли вазиятларини ҳам кўрдим" - деди "Милан" бош мураббийи Amazon Prime билан суҳбатда.

Киритилди: 09:09, 11.05.2023.
Ўқилди: 1003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик