"Челси" "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенга қизиқиш билдирмоқда.
Il Mattino нашри хабарига кўра, Осимхен тўлиқ таркибда ўйнаган "Наполи" - "Монца" (0:2) учрашувига "Челси" скаутларининг икки аъзоси ташриф буюрган. Қайд этилишича, ҳужумчининг бу ўйиндаги ҳаракатлари "Челси" скаутларида унчалик таассурот қолдирмади.
Шунга қарамай, Лондон клуби аллақачон ҳужумчи трансфери устида ишламоқда. Айни вақтда унинг учун курашда "Манчестер Юнайтед" етакчилик қилаётгани хабар қилинган.
"МЮ" ўтган йилнинг август ойида "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис билан боғланган эди, аммо ўшандан бери "Челси", "Ньюкасл" ва "ПСЖ" Осимхен учун курашга қўшилди. Де Лаурентис Париж президенти Носир Ал-Хелайфи билан яхши муносабатда. Фабиан Руис, Эдинсон Кавани ва Эсекиэль Лавеси неаполликлар клубидан "ПСЖ"га ўтишган.
Де Лаурентис Осимхен билан шартномани узайтирмоқчи бўлиши мумкин, аммо унинг "Наполи"даги маоши унчалик юқори бўлмайди.
Клуб Осимхенга "катта" таклиф тушса, уни сотади. Агентлар аллақачон мумкин бўлган келишув устида ишламоқда. Худди шу воситачилар "Наполи" ҳимоячиси Ким Мин Чжени "МЮ"га ўтказиш устида ҳам ишлашмоқда.
24 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Наполи" сафида барча турнирлар доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 28 гол ва 4 голга ассистентлик қилди.