«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус «канонирлар»нинг жорий мавсуми ҳақида гапирар экан, Англия чемпионатининг кейинги мавсумида чемпионлик учун курашишга тайёрлигини таъкидлади.
«Албатта, кўпчилик бу мавсумдаги ўйинимизни муҳокама қилади ва шарҳлайди. Яхши ишлаётганингизда, ҳамма ўзини унинг бир қисми сифатида ҳис қилишни хоҳлайди.
Ишлар режадагидек кетмаса, танқидчилар ҳам топилади. АПЛда ўйнаш осон эмас. Лигада ғалаба қозониш учун барча имкониятларимиз бор эди.
Афсуски, баъзи ўйинларимизни ёмон ўтказганимиз туфайли қўлга киритишимиз мумкин бўлган очколарни йўқотдик.
Мавсумга умумий назар ташлайдиган бўлсак, кўнглим тўлмади. Биз бу ерга иккинчи ўрин учун курашишга келганимиз йўқ.
Келажакда чемпионлик учун курашишда бу вазиятдан сабоқ олишимиз керак», - дея Жезуснинг сўзларини келтиради ESPN.