Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

"Реал" ЕЧЛ плей-оффларининг биринчи ўйинини дуранг билан тугатган сўнгги бешта ҳолат: ўшанда нима юз берганди?

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумнинг Чемпионлар-лигаси ярим финалларидан бири "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасида кечмоқда. Биринчи давра Мадриддаги 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якунланади. Шу сабабли ушбу жуфтлик борасида тахминий фикр билдириш бироз мураккаб иш. Тўғри, "Реал" янги даврдаги ўзи чиққан финалларнинг барида ғалаба қозонган. Аммо бу қоида ярим финал учун ҳам ишлайдими? Мана шу – масала. Қуйида "Реал"нинг плей-офф босқичларида қайд этган дуранг натижалари ва у олиб келган оқибатларга назар ташлаймиз.

"Реал" 1–1 "Челси" (2021)

2021 йилги ярим финалда, "Реал" ўз майдонида 1-1 ҳисобида дуранг қайд этади. "Челси" билан сафарда кечган баҳс эса лондонликлар фойдасига ҳал бўлганди. "Манчестер Сити" буни яхши билади. Аммо у пайтда "Челси" Томас Тухелники эди.

"Манчестер Сити" 0-0 "Реал" (2016)

Юқоридаги "Челси" билан баҳсдаги дуранг, "Реал"нинг ЕЧЛ плей-оффларида қайд этган сўнгги беш йилдаги биринчи дуранги эди. Бундан олдингиси 2015-16 йилда Мануэль Пеллегрини шогирдларига қарши юз берган. "Манчестер Сити" ўшанда анча қийналган. Жамоа рақибга қарши ҳимояда ўйнашга мажбур эди. Шунга қарамай, 2016 йил "шаҳарликлар" тарихида илк ЕЧЛ ярим финали сифатида қолади. Зайниддин Зидан бошқарган "Реал", биринчи даврадаги 0-0 дан кейин, меҳмонда Фернандиньонинг автоголи эвазига финалга йўл олади.

"Атлетико" 0-0 "Реал" (2015)

"Реал" ўша даврда уч мавсум кетма-кет равишда Диего Симеоненинг "Атлетико"сини ЕЧЛдан чиқариб юборади. Шулардан иккинчиси 2014-15 йилги мавсумнинг чорак финалига тўғри келганди. Бу мавсумда "матрасчилар" "Реал"ни Испания кубогида мағлуб этиб, Ла-лигада ҳам 4-0 ҳисобида доғда қолдиради. Қасос эса ЕЧЛ орқали олинади. "Висенте Кальдерон"даги нурсиз дурангдан кейин, "Сантиагу Бернабеу"да ғалабага эришилади. Ўшанда Хавьер Эрнандеснинг 88 дақиқадаги голи ҳаммасини ҳал қилган эди.

"Реал" 1-1 "МЮ" (2013)

"Реал" 2012-13 йилги мавсум ЕЧЛ гуруҳ баҳсларини Юрген Клоппнинг "Боруссия Дортмунд"дидан кейинги поғонада якунлаганди. Шу сабаб "қаймоқранглилар" плей-оффнинг дастлабки босқичини "МЮ"га қарши ўтказишга мажбур бўлган. Роналду Мадриддаги баҳсда ҳисобни тенглаштиради. Манчестерда ҳам айнан у собиқ жамоасини мағлуб қилишда катта ҳажмдаги ишни бажарганди. Иккинчи ўйин 2-1 ҳисобида "Реал" фойдасига ҳал бўлади.

"СЦКА Москва" 1-1 "Реал" (2012)

Жозе Моуриньонинг "Реал"и 2012 йил майини Ла-лигада 100 очко билан чемпион ҳолда тугатади. Жамоа фантастик мавсум ўтказади. "СЦКА" билан нимчорак финалда 1-1 ҳисоби қайд этилгач, навбат Мадриддаги жавоб учрашувига етиб келади. Моуриньо жамоаси ўз уйида рақибни 4-1 ҳисобида осонгина таслим этади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:54, 17.05.2023.
Ўқилди: 3767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6909]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4806]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3238]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3100]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3100]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [2612]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2245]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2016]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1960]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик