Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тимур Кападзе: «Олимпия» сафида яхши футболчилар бор экан»

Баҳо:
+ | -

"Олимпик" ҳамда "Олимпия" клублари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан (3:0) сўнг жамоамиз устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

— Жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Иккала жамоа яхши ҳаракат қилди. Ёмғир ўйинга бироз таъсир қилди деб ўйлайман, аммо иккала томон ҳам футболдан завқ олди, деб ўйлайман. Бугунги баҳсда 3 тадан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. «Олимпия» сафида яхши футболчилар бор экан. Улар жамоа бўлиб яхши ҳаракат қилишди. Биз эса навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— Рақиб футболчилари анча кичик, шогирдларингизни бу баҳсга қандай тайёрладингиз?
— «Олимпия» «Навбаҳор» билан яхши ўйин кўрсатди, бугун ҳам шундай бўлади деб ўйладик. Рақибга паст баҳо бермаслик керак. Имкониятимиз даражасида ўйнадик. Бизнинг ва уларнинг вазифаси бошқа. «Олимпия»да мотивация катта бўлишини, ўзини кўрсатишга уринишини тушиниб турган эдик. Кимдадир ўзига ҳаддан ташқари ишонч бўлгандир, лекин рақибга паст баҳо берганимиз йўқ.

Ҳа, баъзи жойларда тўпни кўп ушлаб қолиб, хатоларга йўл қўйдик. Ўйинни хотиржам ўтказсак бўларди, бироқ йигитлар бироз шошишди ёки ноодатий паслар беришга уринишди. Ўйин биз ва рақиб учун фойдали бўлди. Чунки «Олимпия» бошқача ҳимояланди — ҳимояга тўлиқ ётиб олмай, иккинчи зонада кутиб олишди. Шу сабабли бизда пас бериш учун ҳудудлар пайдо бўлди.

— «Олимпия» сафида яхши футболчилар бор дедингиз, улардан бирортасини «Олимпик» сафига қўшиб олиш ниятингиз борми?
— Нафақат «Олимпия», бошқа жойлардаги иқтидорли йигитларга ҳам имконият берса бўлади. Ҳаммага бир хил қараймиз. Уларнинг асосий футболчилари терма жамоа сафида. Агар яхши йигитлар бўлса синаб кўрамиз. Бу борада Одил Аҳмедов билан келиша оламиз деб ўйлайман.

— Май ойида жамоангизни «Нефтчи» ва «Навбаҳор»га қарши икки оғир ўйинлар кутиб турибди. Бу тўқнашувларга қандай тайёргарлик кўряпсиз?
— Бугундан тайёргарлик кўришни бошлаймиз. «Олимпия»га қарши баҳсни тайёргарлик эмас, ўйин амалиёти деган бўлардим. Йигитлар билан бизни иккита муҳим ўйин кутиб турганини муҳокама қилган эдик. Эртага тикланиш, мейин 2 кун «Нефтчи» билан баҳсга тайёрланамиз. Улар нима қилишини тахминан биламиз. Кўрамиз, ўша куни қандай ўйин намойиш этарканмиз.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 09:48, 18.05.2023.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.