Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: “Жамоамиз футболчиларининг ярми гол уришди”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги “F” гуруҳи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Самвел Вячеславович, аввало бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув борасида тўхталиб ўтсангиз.

- Ўзбекистон кубоги ўйинлари ҳар бир жамоа учун муаммо яратади, бу Суперлигами ёки биринчи лига жамоаси бўладими, тоифага ажратилмайди. Бу ҳам доимо қизиқ. Бугунги рақибимиз билан ҳақиқий дерби, қизиқарли ўйин бўлди. Худога шукр, ғалаба қозондик. Битта тўп киритдик, майдонда кичик муаммолар юзага келди. Мақсадимизга эришдик, табриклайман. Биз “плей-офф” масаласини ҳал қилдик, мухлисларимизни табриклайман. Йигитларга раҳмат айтаман, тиғиз тақвим пайтидан келиб чиқиб, максимал ҳаракатланишди ва жамоамиз характер кўрсата олди. Ишлашда давом этамиз. Хатоларимизни ўрганиб, таҳлил қиламиз. Кейинги баҳсларда янада ишончлироқ ўйнашга умид қиламан.

- “Навбаҳор” жорий мавсумда Намангандаги ўйинларида ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади. Тажрибали ҳимоячи Давронбек Ҳошимовнинг ҳолати қандай? У навбатдаги ўйинда майдонга тушадими?

- Бугунги кунда бу кўрсаткич бўйича мусобақада етакчилик қиляпмиз. Жамоанинг таркибини шакллантираётганимизда, кўплаб футболчилар келишган, ўтган мавсумдаги ҳимоячилардан фақат Голбан қолганди. Ҳимояда ишончли ҳаракат қиляпмиз. Умид қиламанки, шундай давом этамиз. Асосий мақсадимиз ҳимояда бехато ўйнаш эди, бунга эришяпмиз. Даврон Ҳошимовнинг соғлигида муаммо бор. Лекин у қадар жиддий эмас. Ҳозир умумий гуруҳдаги машғулотларда шуғулланмоқда. Уни тез орада майдонда кўрамиз, деб ўйлайман.

- “Навбаҳор”нинг ғалабасидан клуб ходимларни унчалик мамнун эмасдек. Улар ғалабага кўникиб қолишганми ёки...

- Ғалаба бу яхши тарихга айланади. Улар доимо зафарларга ўрганиб қолишган, шунинг учун буни оддий қабул қилишмоқда. Аслида ғалаба қозониш осон бўлмаяпти. Ҳар бир жамоа Наманганда ҳимояда 200 фоиз тартибли ҳаракатланмоқда. Буни ўтган сафар “Сурхон” билан ўйинда кўрдик, бугун ҳам ҳар бир чизиқда кураш кечди, бютуққа эришиш қийин бўлмоқда. Чемпионат қизиқарли ўтмоқда. Умид қиламанки, барча жамоалар сўнгги тургача шундай тарзда ўйнашса, чемпионатимиз савияси ошади. Жамоада фаолият олиб бораётган футболчи бўладими, мураббийлар штабими ёки раҳбариятми, асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Шу йўлда ишламоқдамиз.

- Лука Чермелнинг захирага олинишининг сабаби нимада?

- Танаффусда унда муаммо бор эди, жароҳат олди. Майдондаги ҳаракатларида жароҳат сездирди ва уни алмаштирдик. Бу тўғри қарор бўлди,унинг ўрнига захирадан майдона тушган ўйинчи гол урди.

- Жамоа ҳужумчилари кам гол уришяпти. Голларни кўпинча ярим ҳимоячилар уришяпти. Бу борада нима дейсиз?

- Статистикага қаранг, биз нечта тўп киритдик ва ўша голларга кимлар муаллифлик қилишди? Жамоамизнинг ярми футболчилари гол уришди. Ҳар бир ўйинчи майдонга гол уриш учун тушади. Бу яхшими ёки ёмонми? Менимча, бу яхши. Бугун футболда универсализация тушунчаси мавжуд. Бир нечта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Ҳужумчилар нечта гол уришади, деб ўйлаш хато. Бугунги тушган икки номинал ҳужумчилар бошқа вазифани бажаришди. Мисол учун Темурхўжа кўпроқ орқада ўйнади, аввалига марказда, кейин иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнади. “Навбаҳор”нинг ҳаракатлари ҳужумчилар сони билан боғлиқ эмас. Шунинг учун бизда ҳамма гол урмоқда, бу яхши кўрсаткич.

- Жамоага трансфер таъқиқи қўйилди. Буни бартараф этиш бўйича ишлар амалга ошириляптими?

- Ҳа, бу вақтинчалик ҳолат бўйича клуб иш олиб бормоқда. Тезликда бу вазифа ҳал бўлади ва бундай вазият содир бўлмайди.

Киритилди: 09:12, 19.05.2023.
Ўқилди: 1687 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.