Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Жорий мавсумда "Арсенал" етти томонлама бошқа АПЛ жамоаларидан устунлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Англиядаги иккинчи энг яхши жамоа. Ҳа, бу сўз жарангдор ва ёқимли эшитилади. Аммо биринчи бўлиш ундан ҳам яхши, шундай эмасми? Турнир жадвалида бўлмасада, қуйидаги еттита статистик кўрсаткичларда тўпчилар мавсум давомида етакчилик қилди.

Рақиб дарвозаси томон энг кўп зарба (564 та)
Иккинчи ўринда: "Ливерпуль" (561)

Хўш, зарбалар бўйича етакчилик бор. Аммо аниқ зарбалар борасида 20 та жамоа ичида бешинчи ўринни эгаллаш, нимадир хатолик борлигини англатади. Аммо "Арсенал"нинг Эдегор, Парти, Жака каби вакиллари узоқ масофадан зарбаларни маъқул кўради. Шундай зарбаларнинг кўпчилиги ноаниқ кетади. Масалан, Томас Пари ҳар еттита зарбасидан биттасини аниқ дарвоза соҳасига йўллаган.

Жарима майдончаси ичига узатма (435 та)
Иккинчи ўринда: "Манчестер Сити" (429)

Кўпчилик буни ўқиб ҳайрон қолаётган бўлиши мумкиндир. Негаки, одатда паслар борасида "Манчестер Сити" етакчилик қилади. Бу мавсумда эса "Арсенал" бу борада устунликни ўз қўлига олди. Лондон клубининг рақиб жарима майдончаси томон пасларининг кўпчилиги Эдегор орқали амалга ошди. Норвегиялик хавфли вазиятлар ҳосил қилиш бобида АПЛда фақатгина Кевин Де Брюйне ва Киран Триппьердан ортда қолмоқда.

Ичкарига бурчак зарбаси орқали паслар (146 та)
Иккинчи ўринда: "Эвертон" (123)

Микель Артета тўпни бурчакдан ташқарига оширишларини хуш кўрмайди. Букайо Сака, Габриэл Мартинелли ва Леандро Троссардларнинг бари фақат ичкарига пас берган. Бунга тескари равишда айтиш мумкинки, "Ливерпуль" асосан тўпни кенгроқ ва бўшлиқ катта бўлган томонга йўналтиради.

Қайта уринишдан голлар (13 та)
Иккинчи ўринда: "Астон Вилла", "Фулхэм", "Ноттингем (11 тадан)

Бу ўлчовнинг изоҳи қуйидагича: биринчи берилган зарбадан кейин, тўпга блок қўйилса ёки дарвозабон сейв ижро этса, кейинги уринишда гол уришдир. Мартинелли бу борада устаси фаранг. У беш бор шундай вазиятлардан гол ҳосил қилган. АПЛда фақатгина Олли Уоткинс ундан яхши кўрсаткичга эга.

Хато сабаб рақибга вазиятлар/зарбаларга имкон бериш (20 та)
Иккинчи ўринда: "Ливерпуль" (18 та)

Бу статисктика салбий томонлама кўрилади. Ҳеч бир дарвозабон бу мавсумда Арон Рамздейл каби хатоларга йўл қўймади. Шунингдек, рақиблар жуда кўп вазиятларда Вильям Салибанинг эпловсизлиги сабабли "Арсенал" дарвозасига хавф туғдирган эди.

Рақиб жарим майдончаси ичидаги тўпга тегинишлар (1227 та)
Иккинчи ўринда: "Манчестер Сити" (1995)

"Арсенал"нинг учта футболчиси, Сака Мартинелли ва Жезус рақиб томонда энг фаоллардан бири бўлиб турибди. Гарчанд сўнгги бир ой бу жамоага омадсиз келган бўлса ҳам, улар мавсумнинг катта қисмини шундай ўтказган эди. Тўпга эгалик қила туриб, "Арсенал" жарима майдончаси ичида пасларни амалга ошириши билан ажралиб туради.

Ўн олти метрлик майдонга тўпни олиб кириш (268 та)
Иккинчи ўринда: "Манчестер Сити" (255 та)

Бу борада Букайо Сака АПЛда энг яхши натижа қайд этиб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Муҳаммад Салоҳ ва Кауру Митома эгаллайди. Айтиш мумкинки, бу борадаги "Арсенал"нинг етакчилиги бежиз эмас, албатта.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 15:30, 19.05.2023.
Ўқилди: 1480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.