Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Равшан Ҳайдаров Аргентинага қарши баҳс олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров U-20 Жаҳон чемпионати олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Тайёргарлик ҳақида:
Осиё чемпионатидан кейин яхши йиғинлар ўтказишга эришдик. Хусусан, Испаниядаги йиғинда Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтарга қарши учрашувлар ўтказдик.

Кейинчалик режа асосида жисмоний тайёргарлик, тактик ишланмалар бўйича иш олиб бордик.

ЖЧ ташкилотчилиги ҳақида:
Ташкилотчилик ҳақида ижобий фикрдаман. Биз турган шаҳарча бироз кичикроқ, лекин энг асосийси майдонларнинг ҳолати яхши.

Таркиб ҳақида:
Турдимуродовни янги деб бўлмайди, у кўплаб йиғинларимизда иштирок этган. Айни пайтда у ўзининг яхши формасида. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида уни жалб этганмиз. Аввалги йиғинларда барча футболчиларга имконият берилди, ким ўзини яхши кўрсатган бўлса, ўшани таркибга киритдик.

Аргентина ҳақида:
Аргентина билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Уларни сўнгги ўйинларини таҳлил қилдик, кучли ва кучсиз томонларини ўргандик ва шунга яраша тайёргарлик олиб бормоқдамиз.

Кучли рақиб, ном юзасидан ҳеч қандай босим йўқ. Чунки биз нафақат Аргентина, балки Уругвай, Бразилия ҳам билан ўйнаб, етарлича тажриба тўпладик. Шу ўринда тайёргарлик жараёнида кучли рақиблар билан ўйинлар ташкил этгани учун раҳбариятга ва халқаро алоқалар бўлими мутахассисларига миннатдорчилик билдираман.

Жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида:
Аввал ҳам Жаҳон чемпионатларида иштирок этганмиз. Шу сабабли олдимизга олий мақсадни қўйганмиз, қолаверса, аввалги иштирокларимиздаги натижаларимизни яхшилашни ҳам мақсад қилганмиз. Болаларнинг иштиёқи баланд, уларда ўзларига нисбатан ишонч бор. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатига тайёрмиз.

Биз ҳозир олисдамиз, шу сабабли мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашларига эҳтиёж сезамиз. Халқимиз ойнайи жаҳон орқали бизни кўриб турганини албатта ҳис қиламиз, уларнинг дуолари биз учун муҳим.

Киритилди: 05:44, 20.05.2023.
Ўқилди: 9370 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик