Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Вадим Абрамов: «Барчасига ўзимиз айбдор. Дарвозабонимизни эътироф этиш керак, у кўп марта қутқарди»

Баҳо:
+ | -

Про лига 9-тури доирасидаги «Динамо» - «Қўқон-1912» (3:3) учрашувидан кейин дастлаб Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин давомида 3:1 ҳисобида олдинда бораётиб, ўйин охирида 3:3 ҳисобини қайд этиш ёқимсиз, албатта. Биз ёмон ўйнадик. Ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Барчасига ўзимиз айбдор. Орада 20 кундан ортиқ танаффус юзага келгани ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ахир, 20 кундан кўпроқ ўйнамадик, яхши спорт формасини сақлаб қолиш қийин. Футбол шуниси билан қизиқ, энди хатони тузатишимиз шарт.

- Танаффусдан кейин кетма-кет учта ўзгариш билан ўйинда ўзгариш қилинди – жамоа 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аммо сўнгги дақиқаларда айнан нима етишмади?
- Ҳисоб 3:1 бўлганида шунчаки тўғри ўйнашимиз керак эди. Ўйинни тинчлантиришимиз ва паслар орқали ўйнашимиз лозим эди. Биз эса хатоларга йўл қўйдик. Ёш ўйинчилар ҳиссиётга берилиб, ўйнашди. Рақибнинг стандартлари бизга муаммолар яратди. Ҳар бир стандарт вазиятидан кейин шошма-шошарликка йўл қўйдик. Биз стандартлар бўйича рақибга ютқаздик.

- «Локомотив» ҳам «Машъал» билан дуранг қайд этди...
- Ўйин олдидан бу ўйин дуранг бўлса керак, деб тахмин қилгандим. Кураш қизимоқда, кўрамиз, буёғи ҳам қизиқ бўлади.

Кейинги ўйинларда таркибда ўзгаришларга қўл урамиз. Бугун марказий чизиқ кўп вазиятларни бой берди. Хатолар эса нотўғри ўйнаганимиздан бўлди.

- Танаффусдан кейин қаторасига ўзгаришларга қўл урдингиз. Асосий таркибни танлашда хато қилдим, деб ҳисоблайсизми?
- Орада катта танаффус юзага келгани учун таркибни танлаш қийин бўлади. Чунки машғулотларда ҳам барча ўйинчиларни ҳолати ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш қийин. Мен охирги ўйинларда майдонга туширган таркибни туширгандим.

Жамоа шижоатидан қониқдимми? 3:3 ҳисоби мухлислар учун қизиқ бўлиши мумкин, аммо биз ҳозиргача турнирда фақат битта гол ўтказиб юборган эдик. Бугун эса 3та қўйиб юбордик. Бу мени ташвишлантирадиган жиҳат. Шу ҳолатда ҳам дарвозабонимизни эътироф этиш керак, Фарҳод Раҳматов кўп вазиятларга дарвозани голдан сақлаб қолди, - дейди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 23:52, 20.05.2023.
Ўқилди: 1232 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2626]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2493]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2189]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2119]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1786]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1654]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1552]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1536]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1535]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1195]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик