"Барселона" Испания чемпионатининг 35-тури доирасида ўз майдонида "Реал Сосьедад"га имкониятни бой берди - 1:2.
"Кўк-анорранглилар" 2016 йил апрелидан бери биринчи марта "Сосьедад"га ютқазди. Қолаверса, каталонияликларнинг “Камп Ноу”да баск клубидан сўнгги мағлубияти 1991 йилнинг май ойига тўғри келар эди.
“Барселона” 85 очко жамғарган ҳолда Испания чемпионатининг олтин медалларини қўлга киритди. "Реал Сосьедад" 65 очко билан 4-ўринда бормоқда.