Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Интер"нинг етакчи ҳимоячиси янги шартнома имзолайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони жамоа билан шартнома узайтирилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Интер"да ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, мен клуб билан бир хил тўлқиндаман. Ўйлайманки, биз бирга давом этамиз, янги шартнома яқин”, - дея Бастонининг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Олдинроқ 24 ёшли ҳимоячи 2028 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди. Ҳимоячининг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади.

Бастон “Интер” сафида 2017 йилдан буён тўп суради. Жорий мавсумда у миланликлар сафида барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 6 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 12:41, 25.05.2023.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.