Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайга етиб борди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга қарши ўртоқлик учрашув ўтказиш учун 10 октябрь куни ушбу мамлакатга етиб борди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Миржалол Қосимов қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни тонгда Тошкент – Шаржа – Дубай йўналиши бўйлаб парвоз қилиб, БААга етиб борди. Терма жамоа делегацияси Дубайдаги «Moevenpick» меҳмонхонасига жойлашди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрга қадар БААда бўлади.

Келишувга кўра, 12 октябрь куни Дубайдаги «Мактум бир Рашид ал-Мактум» стадионида БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўйин учун Миржалол Қосимов жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб қилган бўлиб, бу баҳс 16 октябрь куни Доҳада Қатар терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш ўйини олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қайд этиш жоиз, 9 октябрь куни бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2015 саралашига қуръа ташлаш маросимидан сўнг Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари бир гуруҳдан ўрин олгани маълум бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрь куни Қатар пойтахтига йўл олади. Бу ерда терма жамоа 17 октябрга қадар бўлади ва 16 октябрь куни маҳаллий терма жамоага қарши ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасида навбатдаги муҳим бир баҳсни ўтказади. Доҳадаги «Ас-Садд» стадионида ўтказиладиган ўйин, Қатар томонининг илтимосига кўра, ФИФА томонидан Тошкент вақти билан 20:00дан 17:25га кўчирилган эди. Ўйинни хитойлик Хаи Тан бошчилигидаги хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Маълумот ўрнида, ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 4-тур учрашувларидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3та ўйиндан сўнг ҳисобида 2 очко билан беш жамоа орасида охирги бўлиб турибди. 2-4-ўринларни банд этиб турган Эрон, Қатар ҳамда Ливан терма жамоалари ҳисобида 4тадан очко бўлса, гуруҳ пешқадами – Жанубий Корея терма жамоаси 3 ўйиндан сўнг 7 очко тўплашга муваффақ бўлган. 16 октябрь куни Эрон терма жамоаси Жанубий Кореяни қабул қилади, Ливан эса дам олади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:13, 10.10.2012.
Ўқилди: 4608 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.