Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

УЕФА мураббийлик лицензиясига эга футболчилар

Баҳо:
+ | -

«Арсенал», «МЮ», «Манчестер Сити» ва «Челси»нинг ҳозирги футболчилари ичида ҳали фаолиятини якунламай туриб, мураббийлик сертификатига ўқиётганлар бор.

 Ўтмишда ҳам шундай бўлган. Бутун фаолиятини футболга бағишлаб, бир кун келиб, бутсаларини михга илганида ҳам кўнгли футболда қоладиган футболчилар, мураббийликка интилишади. Қуйида ана шундай шахслар келтириб ўтилади.

Гранит Жака

«Арсенал»ни яқиндан биладиганлар сезганки, Жака мураббийликка қизиқади. Футболчининг ўзи бу ҳақида шундай дейди: «Сиз майдонни бошқача кўра бошлайсиз. Агарда футболчи бўла туриб, мураббийлик курс­ларида ўқий бошласангиз, бу нарса сизда иккита нарсани ўзгартиради. Биринчиси, бу сиз ҳамма нарсага мураббий кўзи билан ҳам қарай бошлайсиз. Иккинчиси эса майдонга тушганингизда, ҳам мураббий, ҳам ўйинчи спектридан вазиятларни кўрасиз». Жакага ўзи каби ёш бўлган Микель Артета қўл-остида ҳаракат қилаётгани иш бермоқда. У аллақачон УЕФАнинг «В» сертификатига эга.

Александр Зинченко

Аслини олганда, Жака «Арсенал»даги ягона мураббийликка интилаётган вакил эмас. Седрик, ал Ненни ва Холдинг ҳам ўтган йили «В» лицензиясига эга бўлган. Зинченко ҳам 26 ёшда мураббийликка қизиқа бошлади. Украина терма жамоаси аъзоси «В» категорияли диплом олишга эришгани айтилади. Зинченконинг бу иши унга Украинадаги қуйи лигаларда ишлаш имконини беради.

Хуан Мата

Мата мураббийлик курсларига «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб юрган пайтларида қатнай бошлаганди. Бу ҳақда унинг ўзи шундай деганди: «Мен мураббийликни ўргана бошладим. Бўш вақтимни беҳуда сарфлагим келмаяпти. Ҳар бир 30 ёшдан ошган футболчи учун кейин нима қилишни ўйлаб кўриш муҳимдир. Албатта, имконим етганча, майдонда футболчи бўлиб қоламан. Аммо доимо ҳам шундай бўлмайди».

Тиагу Силва

38 ёшида ҳам юқори даражадаги футбол кўрсата олаётган футболчи, «Челси»га келганидан бери мураббийликка ўқимоқда. Силванинг бу борадаги қобилияти ҳақида Бразилия терма жамоасининг собиқ устози Тите шундай деганди: «Ундан яхши мураббий чиқади. Силва муаммоларни осонлик билан ҳал қила олади. Унинг керакли пайтда тўғри қарор қабул қилиши, мени ҳайрон қолдирган».

Гаэль Клиши

Клиши ҳали ҳам футболчилик фаолиятини тугатгани йўқ. Собиқ «Арсенал» ва «Манчестер Сити» футболчиси Швейцария чемпионатида ҳаракат қилмоқда. Бир неча йиллардан бери у ҳам мураббийликка ўқимоқда. Футболчининг ўзи мураббийлик билан шуғулланиш борасида шундай деганди: «Мен буни хоҳладим. Негаки, 20 йилдан бери футболда юриб, кейин бошқа соҳага ўтиб кетиш жуда қийин. Боз устига, мен ишимни севаман. Келажакда Венгер ва Гвардиоладан ўрганган нарсаларимни амалда қўлламоқчиман». Клиши айни пайтда УЕФА «А» лицензиясига эга.

Энзли Мейтленд-Найлз

25 ёшда бўлишига қарамай, инглиз футболчиси мураббийлик курсларини ўтаётгани ҳақида маълум бўлди. «Саутгемптон» ҳимоячиси шундай дейди: «Спорт учун нимадир қилишим керак эди. Шу сабаб мураббийликка ўқий бошладим. Ҳозирдан келажакда мураббий бўламан дея олмайман. Аммо футбол ҳақидаги билимлар ақл учун озуқа бўлади. Ўйинчиларни ақлий тайёргарлиги ҳаммасидан муҳим ва менга айнан шу каби нарсалар ўргатилади».

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:41, 29.05.2023.
Ўқилди: 1494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.