"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.
“Гвардиола мени мавсум давомида ривожлантирди. Албатта, биз бир-биримизни яхши таниб олдик. Мен ва барча футболчилар кичик қисмларни бирлаштирдик. Охир-оқибат, мен уни шунчаки тинглашим кераклигини тушуниб етдим, чунки у мен кўрган энг яхши ва энг ақлли мураббий. Нега мен уни тингламаслигим керак? ” — деди Холанд.
22 ёшли футболчи жорий мавсумда “Сити” сафида барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.