Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

“Манчестер Сити” Ковачич билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Хорватиялик ярим ҳимоячи Матео Ковачич Лондоннинг “Челси” клубини тарк этиб, “Манчестер Сити”га ўтмоқда, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Манбага кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" билан шахсий меҳнат шартномаси шартларини келишиб олган.

Англия чемпиони энди “аристократлар” билан футболчининг трансфери учун товон пули миқдорини келишиб олиши керак. Transfermarkt унинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

2022/2023 йилги мавсумда Ковачич 37 та ўйинда қатнашиб, иккита гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар амал қилади.

Киритилди: 14:23, 01.06.2023.
Ўқилди: 1913 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.