Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон кубоги. «Олимпик» – «Навбаҳор» (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги “F” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Олимпик” (Тошкент) меҳмони бўлади.

Хабарингиз бор, мамлакатимизнинг энг совриндор клублари қаторидан жой олган ва Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 ва 2022 йилларда финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсларда “Пахтакор” (0:3, 1993 йили) ҳамда “Насаф” (1:2, 2022 йил) жамоаларига имкониятни бой берган.

“Олимпик” эса ҳали Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бормаган.

2021 йилда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) ташаббуси билан 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида, олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан  тузилган ва 2022 йилдан Суперлигада қатнашаётган, яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Темур Кападзе бошқараётган “Олимпик” жамоаси билан “Навбаҳор” Ўзбекистон Coca Cola кубоги ўйинларида шу пайтгача икки марта рўбарў келган: 2021 йили гуруҳ босқичи ва 2022 йили 1/8 финал босқичида.

Мазкур беллашувларнинг ҳар иккисида ҳам “лочинлар” 1:0 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олишган, 2021 йили эса 1/8 финал йўлланмасини  олимпиячилар ҳам 2-ўрин соҳиби сифатида қўлга киритишганди.       

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари:

2021 йил
30.04.2021. “Навбаҳор” – “Олимпик” – 1:0 (1:0)
Гол: Мирзоҳид Ғофуров (29).  

2022 йил
23.08.2022. “Олимпик” – “Навбаҳор” – 0:1 (0:1)
Гол: Жамшид Болтабоев (20).

Эслатиб ўтамиз, “Олимпик” – “Навбаҳор” учрашуви 2 июль куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 20:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:20, 01.06.2023.
Ўқилди: 1173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.