Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қарорлари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

"Металлург" — "Насаф"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги “Металлург” — “Насаф” учрашувнинг 86-дақиқасида “Насаф” футболчиси Матеус Лима Круз рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Матеус Лима Крузга (“Насаф”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

ОКМК — “Андижон”

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги ОКМК — “Андижон” учрашуви якунлангандан сўнг “Андижон” футбол клуби футболчиси Элдор Адхамов трибуна ости йўлакчасида хавфсизлик тартибига риоя қилмасдан, жамоат тартибини сақлаш учун масъул бўлган ходимларга нисбатан ҳурматсизлик қилиб, провокацион ҳаракатлар қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элдор Адхамовга (“Андижон”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Металлург”

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги “Сурхон” — “Металлург” учрашувнинг 12-дақиқасида “Металлург” футболчиси Эргаш Исмоилов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

ўйиннинг 25-дақиқасида “Сурхон” футболчиси Камрон Саидазимов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Эргаш Исмоиловга (“Металлург”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси, Камрон Саидазимовга (“Сурхон”) нисбатан эса 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — “Олимпик”

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Олимпик” учрашувнинг 44-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Ифеани Ифеани тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини тана қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ифеани Ифеанига (“Қизилқум”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Турон”

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги “Андижон” — “Турон” учрашувнинг 34-дақиқасида “Турон” клуби футболчиси Билолхон Тошмирзаевга кўрсатилган қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан ЎзФҲМнинг Эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.

Ўзбекистон кубоги

“Қизилқум” — “Локомотив”

Ўзбекистон Кубогининг 2-гуруҳ босқичи доирасидаги “Қизилқум” — “Локомотив” учрашувнинг 11-дақиқасида “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Ҳумоюн Абдуалимов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳумоюн Абдуалимовга (“Қизилқум”) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига

“Динамо плюс” — “Қўқон-1912”

Про лиганинг 9-тури доирасидаги “Динамо плюс” — “Қўқон-1912” учрашуви якунлангандан сўнг “Қўқон-1912” футбол клуби бош мураббийи Мухсин Низамитдинов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида тасдиқланмаган, нотўғри маълумотлар бериб, рақиб жамоага ҳамда мухлисларга ҳурматсизлик қилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мухсин Низамитдиновга (“Қўқон-1912”) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди

“Локомотив” — “Машъал”

Про лиганинг 9-тури доирасидаги “Локомотив” — “Машъал” учрашуви якунлангандан сўнг “Локомотив” футболчиси Марат Бикмаев ҳамда “Машъал” футболчиси Отар Жавашвили бир-бирига нисбатан тажовузкор ҳаракат қилиб, муштлашиб кетгани ҳамда оммавий тартибсизлик вужудга келтиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Марат Бикмаев ва Отар Жавашвилига нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан” — “Хоразм”

Про лига мусобақасининг 10-тури доирасидаги “Шўртан” — “Хоразм” учрашувнинг 33-дақиқасида “Шўртан” жамоаси футболчиси Ҳожиакбар Юнусов рақиб ўйинчисининг юз қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган ҳамда учрашув якунлангандан бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ҳожиакбар Юнусовга (“Шўртан”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Ғиждувон” — “Динамо плюс”

Про лига мусобақасининг 10-тури доирасидаги “Ғиждувон” — “Динамо плюс” учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Динамо плюс” футбол клуби футболчиси Ҳазратжон Турсунқулов захира ўриндигʻидан туриб, ёрдамчи ҳакамга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилиб, елим идиш улоқтиргани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳазратжон Турсунқуловга (“Динамо плюс”) 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 08:57, 02.06.2023.
Ўқилди: 1738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.