"Реал"ни бу ёзда кимлар тарк этади ва қайси футболчилар жамоага олиб келиниши мумкинлигини кўриб чиқамиз.
Чемпионликсиз қолган "Реал"
2019 йили Мадридликларни Кейлор Навас тарк этди ва унинг ўрнини "Челси"дан трансфер қилинган Тибо Куртуа эгаллади. Бу билан коста рикаликнинг йўқлиги билинтирилмади. Лекин ҳимоячилар, жамоа афсоналарига айланган Серхио Рамос ва Рафаель Вараннинг ўрнини бари бир ҳам тайинли ҳамда машхур футболчилар билан тўлдирилмади. Алаба, Милитао ва Рюдигер аввалги мудофаанинг ўрнини босишга анча қийналишди. Узоқ йиллар давомида "Қироллик клубини" ҳимоя қилган яна бир ҳимоячи Марселонинг ўрнини Менди ва бу мавсумдан чап қанот ҳимочсига ўтказилган Камавинга билан тўлдириш ҳам муваффақиятли бўлмади. Каземиронинг жойнин эса Чуамени ва Вальверде эгаллади. Асосан, Феде бу позицияда анча ўзини кўрсата олди. 2024 йилда жамоадан кетиши аниқ бўлган Кроос ва Модричнинг йўқилигини кимлар билан ёпиб кетиларкан? Шунингдек, Карвахаль ва Ҳакимини ротация қилиб кўриш вариянти ҳам йўқ эмасди. Данининг тинмасдан майдонга тушиши клубга зарар келтира бошлади. Жамоа дастлаб, Ла Лига, сўнгра Чемпионлар Лигасида муваффақиятсизликка учради. Бензема жароҳат сабаб бир неча муҳим ўйинларни ўтказиб юборди. Каримнинг позициясида Родриго ҳамда Вини ўйнашга ҳаракат қилди, аммо самара бермади. Родриго марказга ўтгач ўнг қанотда Вальверде пайдо бўла бошлади.
Перес Каримдан 2024 йилнинг ёзига қадар қолишини сўради, мақсад айнан ўша йилда Холандни сотиб олиши мумкин бўлади. Мободо, Мбаппе Мадридга келмаса-ю, аммо Холанд келиб Каримнинг ўрнин босса, "Қироллик клуби"да яхшигина авлолдар алмашинуви юз бериши мумкин. Энди ўша афсонавий BBC триоси, Бейл, Бензема ва Роналду йўқ. Улар Месси, Неймар ҳамда Суарез учлиги каби яқин дўст эмасдир, аммо улардан фарқли равишда натижалар анча зўр. Дастлаб, Роналду, кейин Бейл жамоадан бирин-кетин кетишди, лекин клубда Карим қолди.
Энди чемпион бўлиш анча қийин бўлади
Флорентино Перес Саудияга таклиф қилинган Бензема ва Модричсиз Чемпионлар лигаси фаворити бўлмаслигига руҳан тайёрланиши керак.Балки, "Ливерпуль"га қарши финалдаги ғалаба 10 йилликдаги охиргиси бўлар. "Реал Мадрид" сўнгги марта ЧЛни ўз ҳарактерини кўрсатиб қўлга киритди. Аммо Ла Лига ва бошқа турнирлардаги хатоларни Беллингем каби янги келадиганлар билан ёпиш, албатта бир муддат вақт талаб қилади.
Балки, ҳозир Модрич ва Бензамани қўйиб юбориш фойдалидир. Агар Карим қолса, "Реал" ҳужумчи билан шартнома имзолайди. Анчелотти Бензема билан юз бераётган вазият ҳақида: "Маълум ёшгача жамоа сени ҳурмат қилади деган фикрга Карим қўшилмасди, шунингдек, у жуда мағрур. Бу мағрурлик сабаб, Бензема Фрация термаси мраббийи Дешам билан ярашмаган ҳолда Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.
"Реал Мадрид" даврниннг ҳам финали, якуни бор. Перес кўпинча мураббий танлашда қўрқади. У айни пайтда янги мураббий қидирмоқда ва Анчелоттининг шатнома борасидаги қарорини кутяпти. Айрим футболчиларни олиб қолиш ҳамда кетказиш борасида ҳам бир қарорга келинмаяпти. Модрич, Кроос, Бензема, Начо ва Себальослар шулар жумласидан. Уларнинг шартномаси июнь ойида тугайди. Ҳозирда Переснинг асосий мақсади Карим ва Лукани жамоада яна ир мавсум олиб қолиш ва уларнинг ўрнига яхшигина номзод топиш.
Эндрик Бенземанинг ўрнини дарҳол эгаллай олмайди
"Палмейрас"дан трансфер қилинган 16 ёшли ҳужумчи ҳали-бери асосий таркибда ўйнамайди. Перес Неймарни бой берганидан сўнг, бразилияликларга катта эътибор беряпти. Аммо Эндрик вояга етмагунча Испанияга келолмайди ва клуб шарафини ҳимоя қилолмайди. Бу йил 17 ёшини нишонлайдиган ўсмир, кейинги йил 18 га киради ва жамоага келади. Бўйи 173 сантиметр бўлган бу болакайнинг ўйинлари "Реал"га тўғри келадими ёқми буни вақт кўрсатади.
Маълум бўлишича, Анчелотти Пересдан Харри Кейн трансферини ҳам сўраган. Англиялик ҳужумчи учун ҳам бу вариянт айни муддао, чунки Евро-2024 га яна бир йил бор ва турнирга тайёгалик кўриш учун зўр имконият. Жорий мавсумда "Тоттенхем"нинг катта муаммоларига қарамай, Кейн АПЛда 30 та гол уришга муваффақ бўлди. "Реал" учун Левандовскига рақобат уюштира оладиган ажойиб ҳужумчи.
Роберт сезиларли даражада ёши катта, аммо Харри ҳам унча ёш эмас, у 30 ёшда. Кубокларсиз чарчаган клуб ҳеч бўлмаганда Ла Лига чемпионлиги учун курашиши мумкин. Чунки Хави янги мавсумдан бошлаб "Барселона"ни ЧЛда яхшироқ натижа қайд этишга ундайди. Лева трансфери учун курашда мағлуб бўлган Перес, Модрич ва Бейлни улардан тортиб олганини эслаб бироз ҳотиржам бўлади. Шунингдек, Азарни олиб келиш ҳам жамоага фойда келтирмади.
Кимлар жамоага келиши деярли аниқ!
Модрич ўрнига Беллингем, Бензема ўрнига эса Кейн, Хаверц, Влахович ва Гонсало Рамуш каби вариянтлар бор. Бу рўйхатда албатта Кейн фаворит кўринади. Агар Кейн фаолиятини совринларсиз якунлашни хоҳламаса, "Реал"га келгани маъқул. Белингем ва Винисиус каби юлдузлари бор жамоада у жойини топа олади.
Вини Сон каби ҳаракатлар қила олади, Беллингем ва Кроос Кейнга голли паслар ҳадя қилади. Анчеллтти ҳам Харрининг жамоада ўйнаб кетишига ишонади. Бензема ва Модрич кетадиган бўлса ҳам уларнинг ўрни етарлича тўлдирилади.
Перес ва Анчелотти тезроқ бир варорга келишлари керак. Чунки, "Бавария" ҳамда ПСЖ раҳбарлари каби марказий ҳужумчи топмаса, аттанг деб қолишлари мумкин. Флорентино ҳужумчилар учун яхшигина пул сарфлашига тўғри келади. Влахович янги Йович бўлиб қолиши хавфи бор. Фирмино ҳам вариант, аммо қийин. Агар Кейн режаси ўхшамаса, Лаутаро Мартинесга ов бошланади.
Аммо Холанд трансферигача Кейнни сотиб олиш энг фойдали вариант бўлиши мумкин. Совринларга чанқоқ Харри Мадридга келиб ҳам янги жамоасини торта олади. Соққадан муаммоси йўқ "Қироллик клуби" ёзда кутилмаган қарорлар қабул қилиши мумкин. Кўрамиз, кузатамиз...