Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"га қарши Англия кубоги финалидан сўнг ярим ҳимоячи Илкай Гюндoганнинг ўйини ҳақида гапирди. Ҳал қилувчи ўйинда “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Илкай мавсумни қандай ўтказаётганига қаранг. Гюндоган энг муҳим учрашувларда ажойиб ҳаракат қилади. У босим остида жуда совуққон”, деди испаниялик мураббий BBC Sport.
Гюндоган ўтган мавсумда Премьер-лигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.