Кириш Регистрация
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер 3-1 Кальяри
12/04 21:30 Арсенал 1-1 Брентфорд
12/04 21:30 Сельта 0-2 Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус 2-1 Лечче
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-0 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 0-0 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони - Япония
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф - Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон - БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид

«Реал»да соврин ютиш бўйича рекорд ва бошқа улкан рақамлар. Бенземанинг «Мадрид»даги фаолияти ҳақида

Баҳо:
+ | -

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Мадрид клубини тарк этиши маълум бўлди. Франциялик футболчи испан клубида 2009 йилдан бери ўйнаб келаётганди. Қуйида бу вақт ичида жамоа афсонасига айланишга улгурган ҳужумчининг “қаймоқранглилар” сафидаги фаолияти рақамларда келтирилган.

Карим Бензема “Реал” таркибида 25 та соврин қўлга киритган ва бу бўйича рекордчи ҳисобланади (Мадрид клуби собиқ футболчиси Марсело ҳам жамоа таркибида шунча кубок ютган). Гол уриш бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турган Карим 353 та тўп киритган. “Қироллик клуби”да фақатгина Криштиану Роналду ундан кўпроқ гол (450) урган. Голли узатмалар бўйича эса Бензема тенгсиз ҳисобланади — 166 та ассист.

Франциялик футболчи “қаймоқранглилар” сафида 647 та ўйин ўтказган ва бу кўрсаткич бўйича бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан фақатгина Серхио Рамос (671), Мануэл Санчис (710), Икер Касиляс (725) ва Рауль (741) кўпроқ ўйинда майдонга тушган.



Бу ҳали ҳаммаси эмас. Қуйида Карим Бензема эришган муҳим ва қимматли ютуқлар келтирилган.

— Чемпионлар Лигаси тарихида тўртинчи рақамли тўпурар (90 та гол). Фақатгина Роберт Левандовски (91), Лионель Месси (129) ва Криштиану Роналду (140) ундан кўпроқ гол урган.

— Ла Лига тарихида тўртинчи рақамли тўпурар (237 та гол). Франциялик футболчилар орасида эса энг яхши натижа.

— Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси ва тўпурари (15 та гол).

— Ла Лига 2021/22 йилги мавсумининг энг яхши тўпурари (27 та гол).

— Францияда тўрт карра йилнинг энг яхши футболчиси (2011, 2012, 2014, 2021).

— Ла Лигада икки карра мавсумнинг энг яхши футболчиси (2019/20, 2021/22).

— “Реал Мадрид”нинг тўрт карра мавсумдаги энг яхши футболчиси (2015/16, 2018/19, 2019/20, 2021/22).

— Қаторасига 11 мавсумдан бери камида 20 та гол уриб келаётган “Реал” тарихидаги ягона футболчи.

— “Эл-Класико” тарихидаги энг тезкор гол (21-сония) ва “Реал” тарихидаги энг тезкор ҳет-трик (7 дақиқа ичида) муаллифи.

“Реал” футболчи билан шундай хайрлашди: “Клуб афсоналаридан бири. У тарихимизнинг олтин йилларида асосий ўйинчи бўлган. Бенземанинг ‘Реал Мадрид’даги фаолияти клубимиз қадриятларини ифодаловчи хатти-ҳаракатлар ва профессионаллик намунаси эди. Карим ўз келажагини ҳал қилиш ҳуқуқига эга эди. Мадридликлар ва бутун дунё мухлислари унинг сеҳрли ва бетакрор футболидан баҳраманд бўлди”.

“У буюк футболчи. Криштиану кетганидан кейин бир қадам олдинга ташлади ва ўзини жамоа учун керакли футболчидек ҳис қилишни бошлади”, — дея Бенземани мақтаганди Луиш Фигу 2020 йилнинг июль ойида.

Зинедин Зидан Бенземани тарихдаги энг яхши франциялик ҳужумчиси деб атаганди, “Манчестер Юнайтед” собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд эса Каримнинг ўйини жамоа ритмини ўзгартириши ҳақида гапирганди. Мақтовлар орасида “Реал”нинг азалий рақиби бўлган “Барселона” ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг фикрларини ҳам учратиш мумкин. “Бензема бутун жамоани ўз ортидан эргаштирадиган феномен”, — деганди Карлес.

“У тотал ҳужумчи ва менга Алфредо ди Стефанони эслатади. Карим вазиятлар яратади, ажойиб голлар уради ва майдонда ўзини етакчи сифатида кўрсатади. Анчелотти учун Бензема асосий футболчи ҳисобланади”, — дея уни “Реал” афсонасига қиёслаганди Фабио Капелло.

Сўнгги маълумотларга кўра, Карим Бенземага Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан келишувга эришган. Араб клуби Бензема билан “2+1” кўринишидаги шартнома имзолаши ҳақида хабар берилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:30, 05.06.2023.
Ўқилди: 2645 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz