Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бразилиялик футболчи барча мусобақалар доирасида 55та ўйинда иштирок этиб, 23 гол ва 18 ассист муаллифига айланди.
«Мухлисларнинг бундай қўллаб-қувватловидан жуда хурсандман. Энг юқори чўққига чиқиш учун ўсишда ва ривожланишда давом этишни истайман. Келаси мавсум ҳам шундай руҳда давом этиб, жамоага ёрдам беришга умид қиламан», – деди Винисиус.