Чемпионшипга тушиб кетганига қарамай, "Лестер" ярим ҳимоячи Жеймс Мэддисон учун катта чегирма қилиш ниятида эмас. The Telegraph хабарига кўра, "тулкилар" англияликни фақат 55 миллион евро эвазига қўйиб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Мэддисонга "Ньюкасл" энг аниқ қизиқиш билдираётган клуб бўлмоқда, аммо Эдди Хау жамоаси яқинда клуби қуйи лигага тушиб қолган футболчи учун 55 миллион евро тўлашга рози бўладими ёки йўқми, аниқ эмас. Клуб нархни жуда юқори деб ҳисоблаб, келишувдан воз кечиши мумкин.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Мэддисон ўз ҳисобига 10 та гол ва 9 та голли узатма ёздириб қўйди.













