«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир мавсумда футболчилар ҳаддан ташқари кўп ўйинларда иштирок этаётганига эътибор қаратди.
«Кейинги мавсум ҳақида ўйлаш учун менда куч йўқ. Бу имконсиз. Бизга танаффус керак. Ўйинчиларимиз энди терма жамоалар сафида халқаро ўйинларда иштирок этишади. УЕФА ва ФИФА, бу ҳақда ўйлаб кўринг. Премьер-лига 2-3 ҳафта олдин якунланган. Энди ўйинчилар яна ўйинларга қайтиши керак», — деди Гвардиола.