Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Жалолиддин Машарипов: «Мақсадим — терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқиш»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Ўмонга қарши бўлиб ўтган CAFA Nation's Cup доирасидаги ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уммон терма жамоаси футболчилари анча техникаси кучли эканлигини билар эдик. Жамоадошларимга ўйин тизгинини ўз қўлимизга олиш кераклигини айтдим. Айнан шундай ўйинлар орқали Осиё кубогига тайёргарлик кўриб борамиз.

Ўйин давомида ўзим яхши билган нарсаларини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Мураббийнинг эътирози эса табиий ҳолат. Катанец эмоционал мураббий. Айтиб ўтганимиздек, Осиё кубогига қадар жисмоний томондан яхши ривожланишга ҳаракат қиламиз.

"Ан-Наср"да захирада қолиб кетаётганим сабаблари бор. Вақти келиб, буларни билиб оласиз. Футбол - менинг ҳаётим. Мен ўйнамаган вақтимда ҳам ўз устимда ишлашда давом этаман. Мақсадим терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқиш ва Осиё кубогида муносиб иштирок этиш", — деди Машарипов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:59, 11.06.2023.
Ўқилди: 2340 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик