Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

"МЮ" янги қатарлик эгалар қўл-остида қандай таркибга эга бўлади?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бу ёзда барча чизиқлар учун ҳеч бўлмаганда биттадан футболчи харид қилиши керак. Бу учун эса катта пул зарур бўлади. Бир йилдан ортиқ муддат давомида "МЮ" сотилиши ҳақида гап-сўзлар мавжуд. 2022 йилнинг ноябрида клуб эгаси бўлган Глейзерлар расман ўз мулкини сотувга қўйганди. Айни дамга келиб "қизил иблислар"ни харид қилиш учун иккита жиддий даъвогар қолди. Улардан бири Британиянинг энг бой бизнесмени Сер Жим Рэтфклифф бўлса, бошқаси қатарлик сармоядор  Шайҳ Яссимдир.

"МЮ" афсонаси ва футбол мутахассиси Рио Фердинанд куни кеча клубнинг янги эгалар қўлига ўтиши муқаррар эканини айтиб ўтди. Ўша эга Қатар сармоядори бўлади. Агарда Глейзерлар қатарликларнинг 5.5 миллиард фунтлик таклифига розилик берса, у ҳолда Манчестернинг бу клуби ҳам худди қўшниси каби катта қудратга айланиши мумкин. Хусусан, араб сармоядорларининг пули билан Эрик тен Хаг исталган футболчисини жамоага олиб келиши мумкин бўлади. Жамоа аллақачон бир нечта юлдузларни сотиб олишни кўзламоқда. Улар ичида "Манчестер Юнайтед" мухлислари орзу қиладиган номлар ҳам бор. Улар орқали эса катта титулларга эришиш мумкин бўлади.

Рўйхатда "ПСЖ" вакиллари Килиан Мбаппе ва Неймар келтирилади. Уларнинг ҳар иккиси Франция пойтахтини тарк этишга яқин турибди. Жумладан, "Реал" Мбаппени қўлга киритмоқчи бўлса, Неймар учун "Челси" ва бир қанча араб клублари кураш олиб боради. Агарда "МЮ" қатарликлар қўлига ўтса, у ҳолда ҳар икки футболчини сотиб олиш мумкин бўлади. Ушбу супер жуфтликдан ташқари, манкунианликлар "Порту" дарвозабони Диегу Коштани ҳам харид қилишга ҳаракат қилади. У, июнь охирида эркин агентга айланиши кутилаётган Давид Де Хеанинг ўрнини эгаллаши мумкин. Испаниялик дарвозабон эса 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида бир жамоа шарафини ҳимоя қилди. Кошта хариди "Брентфорд" дарвозабони Давид Райянинг "Тоттенхэм" йўл олиши сабабли юз беришини алоҳида таъкидлаш жоиз. Негаки, Райяни "МЮ" сотиб олмоқчи эди.

"Олд Траффорд"гакелиши тахмин қилинган яна бир ном бу "Нпаоли" ҳимоячиси Ким Мин Жэдир. У янги мавсумда Лисандро Мартинес билан тандемда ҳаракат қилади. Варан ҳам асосий таркиб учун курашади. Магуайр эса сотилиши кутилмоқда. Ваниҳоят, ярим ҳимояда Каземиро ва Бруну Фернандеш "Челси" юлдузи Мейсон Маунт билан ҳаракат қилади. Агарда бу трансфер амалга ошса, албатта. Аввалроқ Маунт учун "МЮ" таклиф қилган 40 миллион фунт рад этилган эди. Тез орада "қизил иблислар" у учун янги, кучлироқ таклиф билан қайтиши айтилган.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:00, 16.06.2023.
Ўқилди: 6407 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.