Кириш Регистрация
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд 2-1 Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм 1-0 Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи 1-0 Удинезе
24/05 23:45 Верона 0-2 Рома
24/05 23:45 Кремонезе 1-4 Комо
24/05 23:45 Лечче 1-0 Женоа
24/05 23:45 Милан 1-2 Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Златан "Милан"да қолади, фақат футболчи бўлиб эмас

Баҳо:
+ | -

Златан Ибраҳимович фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан бир неча ҳафта ўтиб “Милан”да бошқа расмий лавозимда ишлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ибраҳимович 41 ёшида, 4 июнь куни бўлиб ўтган "Милан" ва "Верона" ўртасидаги мавсумнинг сўнгги ўйинидан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Умуман олганда, Ибраҳимович клублар даражасидаги футболда 511 та гол урган бўлса, шундан 93 таси "Милан"даги иккинчи даврида киритилган. Златан Италия клуби билан муносабатларини давом эттириши мумкин – у фаолиятидаги навбатдаги қадамни ҳозирдан режалаштирмоқда. Италиядан олинган хабарларга кўра, швед футболчиси "Милан" билан клубдаги мавҳум ўрин учун музокаралар олиб борган. Италиянинг Calciomercato нашрининг таъкидлашича, Ибраҳимович "раҳбарият ва жамоа ўртасидаги бўғин" вазифасини бажаради. Ибраҳимович клуб билан унинг янги роли борасидаги имкониятларни муҳокама қилди, бироқ таклифни қабул қилиш-қилмаслик ҳақида қарор қабул қилиш учун унга вақт керак. "Милан" эса кутишга тайёр. Клуб президенти Паоло Скарони Corrierra dello Sport нашрига берган интервьюсида Ибраҳимович учун эшик очиқ эканлигини тасдиқлади: "Менда у таътилга чиқмоқчидек таассурот қолдирди. У бизнинг дўстимиз, биз ундан қарздормиз, чунки у энг қийин дақиқаларда бизга муваффақият қозонишимизга ёрдам берди. Агар у янги ғояларни ўйлаб топса, биз уларни биринчи бўлиб тинглаймиз".

Аввалроқ, Ибраҳимовичга 2017 йилда "Манчестер Юнайтед"да мураббийлар штабидан жой таклиф қилинганди - Жозе Моуриньо шведни ўз штабига олмоқчи эди. Балки ҳозир вақт келгандир?

Киритилди: 20:19, 16.06.2023.
Ўқилди: 1897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик